RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Ислом Исмоилов: "Қўрқоқларга футболда жой йўқ. Шомуродов ҳам етти ой гол урмасдан "Женоа"га кетди-ку" Новости

Ислом Исмоилов: "Қўрқоқларга футболда жой йўқ. Шомуродов ҳам етти ой гол урмасдан "Женоа"га кетди-ку"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Шўртан"(0:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни ҳамма кўрди. "Шўртан" билан ўтказган учта ўйинимизда ҳам арзимаган хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбормоқдамиз. Қайсидир жойда омадимиз келмаяпти. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ўйинни кўриб хатоларимизни таҳлил қиламиз. Айрим футболчиларимиз футбол ўйнагани қўрқяпти. Қўрқоқларга футболда жой йўқ. Яхшиси бошқа иш қилиш керак. Майдонга чиқгач жамоа учун жон куйдириш лозим, ёниш керак, ўйда ўйнаяпмиз. Жамоамизда шунақа футболчилар бор экан, қўрқоқ футболчиларни қандай изоҳлашни ҳам билмайман",- дейди Ислом Исмоилов.

- Миржалол Мирзаев ўтган ўйинда бурчак зарбаларидан самарали узатмаларни берганди. Бугун ҳам у майдонга тушгач ҳавли узатмаларни амалга оширишни бошлади. Унинг бугун кеч туширилишини сабаби нимада?
- Миржалол Мирзаев ёш футболчи. Жамоамизда қанот чизиғида рақобат бор. Уни секин-аста тайёрлаб боряпмиз. Про лигада кўп ёш футболчилар ўйинни босимини кўтара олмаяпти. Ўзини хоҳлаган ўйинини кўрсатишга қийналмоқда. Ўтган ўйинда у жуда кўплаб хатоларга йўл қўйди. Тўғри, голли узатма берган бўлиши мумкин. Лекин, тактик хатолар қилганди. Шу боис унинг ўрнига Аслиддин Тоштемировга имконият беришни хоҳлагандик. Иккинчи таймда вазиятга қараб туширдик.

- "Турон" кучли жамоа бўлишига қарамасдан "Динамо", "Нефтчи" каби жамоалар билан ўйинларда очко йўқотмоқда. Жамоага нима етишмаяпти? Шунингдек ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмовни асосий таркибда майдонга тушуриш вақти келмадими?
- Мана ҳозир ҳам футболчиларимизга таъкидладик. Рақибларимизга очко улашяпмиз. Бугун олти очколик ўйин бўлишини ва кўп нарсани ҳал қилиб беришини тушунтиргандик. Лекин, айрим қўрқоқ футболчиларимиз ҳисобига жамоа ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. Иккинчидан рақиб бизнинг аксарият ҳужумларимизни тўхтатиб қўймоқда. Ҳакамларга ҳам эътирозим бор, футболчилар майдонда истаганича ётибди лекин ҳакам эътибор бермаяпти. Дарвозабон тўпни хоҳлаганча ушлаб туриб ўйинга киритяпти, унга карточка берилгани йўқ. Футболчилар ўйинни чўзяпти. Ҳакам томонидан эса ҳеч қандай реакция бўлмаяпти. Қўшиб берилган дақиқаларнинг ўзида қанча тўхталиш бўляпти, ҳакам эса ўйинни тугатиб қўймоқда. Қачонгача бундай юриш мумкин. Асилбекка келадиган бўлсак, унга қараганда тажрибалироқ Отабек Ҳайдаров бор. Аслиддинда жисмоний тайёргарлиги билан боғлиқ муаммолар бор.

- Отабек Ҳайдаров Суперлигадан жалб этилди. Бироқ, шу кунгача асосий таркибда майдонга тушсада гол ургани йўқ...
- Отабек ҳаракат қиляпти. Шомуродов ҳам етти ой гол урмасдан "Женоа"га кетди-ку. Гап асосий марказий ҳужумчини гол уришида эмас. Отабек Ҳайдаров кўпроқ ҳужумлардаги боғламларда қатнашади. Унга ишонишда давом этамиз. Жамоамиз ёш, масалан "Шўртан" тажрибага эга, Суперлигада ўйнаган, ОФК кубогида иштирок этган. Тўғри жамоамиз олдига вазифа қўйилган. Шунинг билан бирга ўйинни сифатини ошириш, жамоани шакллантириш ҳам асосий вазифамиз ҳисобланади. Биз шуни тобига келтиришга ҳаракат қиляпмиз. Ўзимиз истаган футболчиларни қўшиб оламиз, ўйинимизни кучайтирамиз. Сифатга ҳам эътибор берамиз.

- Сизни аввалдан яхши биламиз, узоқни кўзлаб режа тузадиган мураббийсиз. Агар ПРО-Лига иккинчи даврасидан сўнг мусобақа юқори ва қуйи тўртликка ажратиладиган бўлса, жамоа ушбу чемпионатда дебют мавсумини ўтказаётган бўлса ҳам юқори тўртлик вазифасини деярли уддалади. Кейинги режаларингиз қандай?
- Жамоада тажрибали футболчилар бўлиши мумкин, лекин ўзингиз ҳам айтиб ўтаяпсиз, биз ёш жамоамиз. Масалан "Шўртан" юқори лигаларда ўйнаган ва тажрибали жамоа, "Нефтчи" шонли тарихга эга бўлган клуб, "Динамо" ва "Хоразм" ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. Биласизми, жамоангизда қанчалик тажрибали футболчилар бўлмасин, таркиб яқинда шакллантирилгани барибир сезилиб қолаверади. Айни дамда мусобақа жадвалида 2-ўриндамиз. Навбатдаги учрашувларга ҳам ишлаб чиққан режамиз бор, мавсумнинг қолган учрашувларида ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика