RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  6 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Ислом Исмоилов: "Футболчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак" Новости

Ислом Исмоилов: "Футболчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз "Бунёдкор", ўз услубига эга, сифатли ўйин намойиш қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун таркибимизга ўзгаришларни амалга оширдик. Кеча "Истиқлол"га қарши баҳсда майдонга тушиб бир бўлим ҳаракат қилган футболчиларни бугун ҳам таркибга киритдик. Биринчи бўлимда "Бунёдкор"да хавфли вазиятлар кўпроқ бўлган бўлса-да, танаффусга биз ғолиб сифатида йўл олдик. Аммо иккинчи бўлимда диққатни йўқотишимиз натижасида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг футболчилар ўзларига келишди ва биз хоҳлаган ўйинни намойиш қилишди. Таркибимизда бир қатор ёш футболчилар бор. Қолаверса, жамоанинг ўзи деярли янгиланган, ўйинчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Умумий маънода бугунги учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлашимча, баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика