RU

Последние новости

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз" Новости

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз"

2025 йилги U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

— Ушбу турнирга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрдик, ҳозирги вақтда барча футболчиларимиз энг оптимал спорт формасида, деб айта оламан.  

Асосий мақсадимиз барча учрашувларда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш ҳамда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишдан иборат. Аввалроқ Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам Хитой Тайпейида ўтган саралаш турнири доирасидаги барча учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўл олган эди. Биз ҳам худди шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.

Рақиб жамоалари ҳақида

— Гуруҳ босқичида Ироқ, Фаластин ва Хитой Тайпейи билан ўйнаймиз. Мураббийлар штаби ва таҳлилчиларимиз билан биргаликда рақибларимизнинг ўйин услубларини тўлиқ ўргандик. Мураббийлар ҳамда футболчилар бор имкониятимизни ишга солиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва олдимизга қўйилган вазифани, албатта, бажарамиз.

Эслатиб ўтамиз, саралаш ўйинларида ҳамюртларимиз 23 октябрь куни Фаластин, 25 октябрь куни Хитой Тайпейи ҳамда 27 октябрь куни Ироқ термасига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика