RU

Последние новости

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  3 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  15 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

Ислом Иномов “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштирокини қандай баҳолади? Новости

Ислом Иномов “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштирокини қандай баҳолади?

"Пахтакор" жамоасининг ОЧЛдаги иштироки ҳақида кўплаб мутахассислар турлича фикрларни билдиришмоқда.

Албатта, халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ягона вакилимизнинг чорак финалга қадар етиб бориши ёмон натижа ҳисобланмайди. 

Ҳар ҳолда клубларимизнинг сўнгги уч йилликда ҳаттоки гуруҳдан чиқа олмаётганини ҳисобга олсак, чорак финал футболимиз учун қониқарли натижадир. Бошқа томондан "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги иштироки ўзбек футболининг бугунги даражасини ҳам белгилаб берди, дея оламиз. Хўш, вакилларимизнинг чемпионлар лигасида узоқроққа боришига нима етишмади, "Персиполис" билан ўйинда кимдан хато ўтди? Бизга бу борада эксперт фикри муҳим. Шу боис собиқ футболчи, ўз вақтида "Пахтакор" таркибида кўплаб учрашувларда майдонга тушган Ислом Иномовга юзланишга қарор қилдик.

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида дастлаб қандай фикр пайдо бўлди?

- Аввало бу шахсий фикрим, бу билан мураббийнинг ишига аралашмоқчи эмасман. Фақат фикр ва мулоҳазаларимни айтмоқчиман. Бу фикрим тўғрилигини англатмайди. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги "Ал Ҳилол" ва Эрон жамоалари билан ўйинларини кўрдим. Охирги учта ўйинни 90 дақиқа томоша қилдим. Умумий қилиб айтганда ёмон таассурот қолдиришмади. Дейлик, "Ал Ҳилол" билан ўйинни оладиган бўлсак, амалдаги чемпионга қарши вакилларимиз ёмон ўйин кўрсатмади. Тактик жиҳатдан, жисмоний ёки куч жиҳатдан ҳам яхши ўйин намойиш этди. "Персиполис" билан учрашувда "Пахтакор"нинг 10 киши бўлиб қолгани ўйинга таъсирини ўтказмай қолмади. Чунки, ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби, футболчиларга берган вазифаси бўлади. Оддий бурчак зарбасини амалга оширадиган ижрочини алмаштирса ҳам кўп нарса ўзгариб кетади. Шунга қараб мураббийлар ўйин қуради. Машариповнинг қизил карточка олган вазиятида ҳакамларни, ВАРни айблаш ноўрин. Ўша вазиятда ҳақиқатдан ҳам қизил карточка бериларди.

Бундай ҳолатлар ўзимизда ҳам бўлган. Машарипов ўйинга киришиб кетди, ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш жуда кучли эди. Ўзбекистон менталитетида шундай муҳим ўйинларда футболчилардаги босим гоҳида зарар келтиришига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Европада асосан мураббийлар футболчиларни тинчлантиришга урғу беришади, кийиниш хонасида мусиқалар қўйиб қўйишади. Виталий Денисовнинг бир интервьюсини ўқиган эдим, ўшанда "Днепр"даги Европа Лигасидаги ўйинлари ҳақида гапирганди. Мураббийлар ўйиндан олдин футболчига хотиржам ўйнашни ва ўзини эркин тутишни айтишганлиги ҳақида фикр билдирган эди. "Пахтакор" жамоасида шу куни босим жуда катта эди. Бизникилар биринчи галда рақибни, иккинчи галда босимни енгишларига тўғри келди. Тажрибали футболчилар Егор Кримец, Анзур Исмоиловлар ҳам босим билан ўйнагани сезилиб турди. Шунга қарамасдан голгача биринчи бўлимда яхши ўйнашди. Барибир бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда оғир. Боз устига дастлабки дақиқалардан четлатиш ва 80 дақиқа 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас. 

- Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг ўйинда ниманидир ўзгартириш керак эмасмиди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби ва қарашлари бор. Ўзимни фикримни билдирадиган бўлсам, бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг рақибга тактик томондан ютқаздик. Бундай паллада кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга урғу қаратишимиз керак эди. Ўйинни кузата туриб Черанни алмаштириш керакмиди деган фикрга бордим. Дердийок Машариповнинг ўрнига ўтгач ўртада қолган Черанга тўпни курашиб ошириб берадиган футболчи йўқлиги билинди. Яъни ҳужумни давом эттирадиган, боғлайдиган футболчи топилмади. Тўғри, Черан ўйинни қурадиган асосий футболчилардан бири, кучли легионер. Лекин, бир ўзи улгуролмаяпти. Бундай паллада таянч зонасида Аброр Исмоиловни тушириш айни муддао эди. Орқа чизиқни тартибга солиш муҳим ҳисобланарди. Бир киши кам бўлиб ҳаракат қиляпмиз, бундай ҳолатда гол уришни эмас, гол ўтказиб юбормасликни ўйлаш лозим эди. Иккинчи бўлимда биз эронликларга қараганда кўп куч сарфладик, олдинга ўтдик. Шунда ҳам йигитларга қойил қолиш керак, қўлидан келганича курашишди. 10 киши ва 11 киши бўлиб ўйнашни фарқи бор.

Одатда кўп топ жамоалар машғулотларда бу борада ишлашади. 10 киши бўлиб қолганда қандай ўйнаш керак, 9 киши бўлиб қолганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ишланади. Қандай тактик схемада жойлашиш лозим, бари ишлаб чиқилади. Шота Арвеладзе кучли мураббий, унинг тажрибасига шубҳам йўқ. Эндиликда хатоларни такрорламасликга ҳаракат қилишади деган умиддаман. Бу гапларимни мураббийлар ёки бошқа инсонлар нотўғри тушунишмасин, бу шунчаки ўзимни фикрим ва муносабатим. Ҳозирги вазиятда 10 киши бўлиб ўйнаган жамоани таҳлил қилиш ҳам қийин. "Персиполис"нинг икки голида ҳам ҳужумчининг маҳорати катта рол ўйнади. Иккита вазиятда 10 та имконият берилса, шунча гол бўлмасди. Маҳорат ўз сўзини айтди. 0:1дан кейин "Пахтакор" футболчилари ҳужумга ўтишди, 0:1 ҳам мағлубият, 0:2 ҳам ўша мағлубият, буни фарқи йўқ. 0:1дан кейин ҳам ҳимояда ўтириб бошқа гол ўтказмасликни ўйлаш ҳам нотўғри бўларди. 10та футболчи билан ҳар қандай тактикада ҳаракат қилсангиз ҳам, рақиб сафидаги битта кўп футболчи ғалабани илиб кетиши мумкин. 

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги иштироки Ўзбекистон чемпионатининг даражасидан ва савиясидан дарак бердими? Боиси, бу ҳақида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Резван Луческу ҳам ўйиндан олдинги матбуот анжуманида: "Саудия Арабистони чемпионати Ўзбекистон чемпионатидан кучли ҳисобланади. Биз ҳар турда кучли рақиблар билан ўйнаймиз",- деган фикрни айтиб ўтди...

- Буни яширишни ҳожати йўқ, ҳамма кўриб турибди. "Пахтакор"га яқин йилларда "Бунёдкор", "Локомотив" ёки "Навбаҳор" қаршилик кўрсатиб келаётганди. "Пахтакор"нинг захирадаги футболчилари билан Суперлигада кучли олтиликка кирса бўлади. Ҳамма нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. 14та жамоани бир хил юқори даражага чиқаришни иложи йўқ. Ҳеч бўлмаганда 4-5та яхши савиядаги "Пахтакор"га рақобат қиладиган жамоалар бўлса футболимиз янада ўсарди. Айни пайтда "Пахтакор"га тенглаша оладиган жамоа йўқ ички чемпионатимизда. Шундай жамоалар кўп бўлса натижа ҳам ўзи келади. "Ал Ҳилол"ни ҳам ютамиз, сафарда Эрон клубларини бемалол ютиб келамиз.

Лекин, ўша кучли чемпионатларда мавсум қизғин палласига кирмаган ҳали. Бу борада бизда вазият яхшироқ эди. "Пахтакор" Суперлигада ҳар уч кунда ўйнаб спорт формасига кириб олганди. Рақибларда ундай эмасди. Ротациялар ҳам етарлича амалга оширилди. Агарда шу чорак финал баҳсида 11 киши бўлганимизда ўйин бошқача кечарди. Машариповнинг жамоадаги ўрни катта. Ҳужумлар ҳам кўпинча Машарипов орқали давом эттирилади. Айнан унинг қизил карточка олишини ҳеч ким кутмаган ва ўйламаганди. Лекин, "Персиполис" "Истиқлол" ва "Шаҳр Ходро"дан бир калла кучли эди. "Пахтакор" "Истиқлол"ни жисмоний тарафдан ютди, имконият қолдирмади. Лекин, "Персиполис" қолган икки Эрон жамоасидан нисбатан кучлироқ эди. Ҳозирда "Пахтакор" руҳий тушкунликдан чиқиб олиши муҳимдир. Жамоа чорак финалда тўхтади. Лекин, бундан фожеа ясаш керак эмас. Ҳаёт давом этади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика