Иско "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
01 апр 2020 06:52
Новости
Иско "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ёзда "Реал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско билан таркибини кучайтириши мумкин.
Бу ҳақда "Don Balon" нашри маълумот тарқатди.
Испания терма жамоаси аъзоси "қаймоқранглилар" сафида ўзининг муҳим ўйинчи эканлигини исботлай олмаяпти, лекин мадридликлар уни шунчаки қўйиб юбормоқчи эмаслар. "Реал" футболчининг сотувидан камида 80 млн евро ишлаб олмоқчи. Агар "қироллик клуби" ушбу позицияга эртароқ бошқа кимнидир сотиб олишса, унда Искони арзонроққа ҳам қўйиб юборишлари мумкин.
Шунингдек, футболчига Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии