Иско фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
21 мая 2022 19:24
Новости
Иско фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Қироллик клуби"ни шу ёзда тарк этадиган "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
30 ёшли ярим футболчининг янги манзили "Манчестер Сити" бўлиши мумкин. Англиянинг топ-клуби Искони текинга қўшиб олишга қарши эмас.
Ярим ҳимоячи 2013 йилнинг ёзидан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси ой охирида якунланади.
Иско жорий мавсумда Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта сариқ карточка олди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии