Ироқ U-20 термаси устози: "Гуруҳимизда осон рақиблар йўқ"
28 фев 2023 16:51
Новости
Ироқ U-20 термаси устози: "Гуруҳимизда осон рақиблар йўқ"
"Бу ерга Ироқ терма жамоасининг шарафини ҳимоя қилишга келдик. Гуруҳда осон рақиблар тушгани йўқ. Мусобақанинг илк учрашувини яхши ўтказишимиз керак. Умид қиламизки, 3 очко қўлга киритамиз", – деди ироқликлар устози.


- Ироқлик ёш юлдуз Зидан Иқболнинг турнирга чақирилмагани нима билан боғлиқ?
- Мусобақа ФИФА кунларида ўтказилмаяпти. Шу сабабли чақира олмадик. Бизда Европада тўп тепадиган 15 нафардан кўп ўйинчимиз бор. ФИФА кунларида уларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Европада мавсум давом этяпти, футболчилар эса клубларидан рухсат олишлари қийин.


- Бу турнирда Ироқдан нима кутиш мумкин?
- U-20 Осиё Кубоги биз учун муҳим турнир ҳисобланади. Қўлимиздан келганча тўп тепиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишга ҳаракат қиламиз. Мен ироқлик ишқибозлардан бизни қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламан. Шогирдларимнинг салоҳияти юқори.



Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии