RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Ироқ бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин жуда муҳим" Новости

Ироқ бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин жуда муҳим"

Ироқ олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистонга қарши ўйнайди.

Жамоа бош мураббийи Абдул Ғани Шаҳад ушбу ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Биз Жанубий Кореяга қарши ўтадиган ўйингача гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилмоқчимиз. Сабаби корейслар жуда кучли жамоа", - дейди мураббий "Ал Гарафа" стадионидаги машғулотлардан сўнг.

"Мақсадимиз, гуруҳдан чиқиш. Ўзбекистонга қарши ўйин жуда муҳим. Рақиб жуда кучли. Бу жамоа сафида 2015 йилги Осиёнинг энг кучли ёш футболчиси Достонбек Ҳамдамов ўйнайди. Шу боис ўйин қийин кечади".



"Яманга қарши баҳсда яхши ўйнаб 3 очко олдик. Шунга қарамай ўша ўйинда ҳам хатолар бўлди, уларни такрорламаслик керак".

"Олимпиадага чиқишни барча жамоа истайди. Бу катта мусобақа ҳисобланади. Бизнинг сафимизда бир қатор қобилиятли футболчилар бор, мақсадимизга эришамиз деб ўйлайман", - дейди Абдул Ғани Шаҳад.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ироқ учрашуви 16 январь куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика