RU

Последние новости

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  0 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  4 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  11 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  17 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  27 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман" Новости

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб унда Ироқ бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳумам Тариқ қатнашди.

"Гуруҳдаги дастлабки икки ўйиндан сўнг 6 очко тўпладик. Кейинги босқичга чиқиб бўлдик. Барчаси аъло даражада. Таркибдаги барча ўйинга тайёр, ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Эртага чиройли баҳс бўлади деб ўйлайман, ўйлайман эмас аниқ шундай бўлади", - деб гап бошлади Сречко Катанец.  




Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Карлуш Кейруш 7 ёки 8 йилдан буён Эронни бошқармоқда. Мен Ироққа келганимга атиги 4 ой бўлди холос. Шу боис бизни таққослаш нотўғри. Эрон сафида топ футболчилар жуда кўп буни биламиз, бироқ биз ҳам осонгина таслим бўлмаймиз.

"Персеполис"ни узоқ йиллар бошқарган Бранко Иванкович билан алоқаларимиз ажойиб. Аммо ишонтириб айтаманки ундан Эрон терма жамоаси ҳақида маълумот олганим йўқ.

Футболчилар кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда? Ҳозир шундай замон. Техникалар ривожланиб бормоқда, шу боис мен футболчилардан телефон ёки планшетини олиб қўя олмайман", - дейди Катанец.




"Эрон кучли жамоа. Уларга қарши чиройли баҳс бўлади. Яратган қўлласа эртага 3 очкога эга чиқамиз. Барча йигитлар бунга тайёр", - дейди Ҳумам Тариқ.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика