RU

Последние новости

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Ирим қилиш тарки одат(ми?) (Оғабек Самисов блоги) Новости

Ирим қилиш тарки одат(ми?) (Оғабек Самисов блоги)

"Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ" деган эди раҳматли Ҳожибой Тожибоев.

Бизда сўзларни шу даражада қўллашадики, сўз кучини бундан 500 йиллар аввал Aлишер Навоий, Бобур, 100 йилларча аввал Aбдулла Қодирий, Чўлпонлар кўрсатиб кетишган. Нафақат адиблар, балки инсонларимиз ҳам сўзга чечан (водийлик инсонларни аскияга бой дейишади). Ҳар икки гапининг бирида мақол ишлатишга ҳам устамиз. Шунингдек, иримчилик ҳам бор. Ҳалиям бор. Юраётган йўлимиздан мушук ўтиб қолса 7 қадам орқага юришдан бошлаб, эрталаб уйида нимадирни унутиб қолдирса ортга қайтмасликкача. Оқибати — ўша куни омад кетади. Aйтишларича, албатта.

Футбол ичида ҳам ирим қиладиган инсонлар етарли. Бўлган ва бундан кейин ҳам бўлса керак, менимча. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигасига жўнаб кетишидан аввал улар Ўзбекистон Суперлигасида ҳакамлар хатоси туфайли (хато ишлаётган инсонда бўлади, дейишарди. Шунингдек, ҳар ўйинда ҳам хато қилишмайди-ку ҳакамлар) ғалаба қозонгани учун, ОЧЛда омадсиз қатнашади, деган фикрларга кўп бора дуч келдим. Жамоа ОЧЛда ўйинлар ўтказиб, бирида дуранг ва бирида мағлуб бўлганида ҳам бу фикрлар янграб турди. Aслида, масалага "Пахтакор"нинг кучи Ўзбекистон жамоаларига етар экан, Осиёнинг бошқа жамоаларидан кучсизроқ экан, деб ҳам қараш мумкиндир, балки, йўқ, ундай қараш бўлмади (бўлса ҳам жуда ҳам кам бўлди). Ўзбекистон жамоаси кучидан қатъий назар Осиёда муваффақиятли иштирок этиши учун Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларда ҳакамлар хато қилгани ва бу хато ўша жамоага фойда келтирмаслиги, ёки ҳакам умуман хато қилмаслиги керакми? Куч, таркиб, мураббий хатоси рўл ўйнамайдими кейин?

2010 йили Хитойда бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Марат Кабаев қўл остида шакллантирилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат эди. Эшитганим ва ўқиганим бўйича (2010 йили 8 ёш бўлганман. Ўша йили биринчи марта Жаҳон чемпионатида Aрьен Роббеннинг финалда Икер Касильясга бирга-бир вазиятда гол ура олмагани ёдимда) ўш вақтда бу терма жамоани кўриб, “Бу жамоа Осиё чемпиони бўлади, чемпион бўлиши керак, футболимиз тарихида бунақанги кучли ёшлар термаси бўлмаган”, дейишган экан. Жамоа гуруҳ босқичида зўр ўйнаб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини берадиган чорак финал ўйинида биздан яққол кучсиз бўлган Саудия Арабистонига жуда эрта ҳимояга ётиб олиш оқибатида аламли тарзда ютқазган экан.

Кейин шу 1991 йилда туғилганларнинг ярмидан кўпи олимпия терма жамоасига жалб этилган. Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмаси бой берилган ўша машҳур ўйинда айрим иримчи футбол одамлари муваффақиятсизликда 1991 йилда туғилган футболчиларни айблаган экан.

Россия мундиалидан қандай қолиб кетганимизни ҳам яхши эслайсиз. Самвел Бабаян ҳар бир ғалабадан сўнг майдон чимини ўпиб қўйиши, кўк рангли футболка бизга омад келтириши, Гейнрихнинг 2-бўлимда майдонга туширилса гол урилиши ҳам иримга кириб қолганди. Лекин ҳеч ким термамизда мана бу жиҳатлар нотўғри, деб айтмаган, албатта, айтмайди ҳам, ахир биз ютганмиз-ку ўша вақтлари. Кейинчалик, иримлар реаллик олдида ожиз қолиб, терма жамоанинг сўнгги ўйинларидаги ҳолатида асл муаммолар кўринган эди.

Ҳа айтганча, "Пахтакор"ми, AГМКми, қайси жамоа халқаро майдонда ўйнаяптими, ўша жамоа Ўзбекистон номидан ўйнаяпти. Ҳолатга реаллик билан қараб, асл муаммоларни кўрсатиш, айтиш керак. Ўйин вақтида эса қўллаб-қувватлаб турса ҳам яхши бўлади (ахир футболни барчамиз севамиз-ку).

Шу, шуларгина эсимга тушиб кетди ва ирим қилиш ҳар доим ҳам (умуман, демайман, ҳай) фойда беравермайди, дегим келди.

P.S.: Мақола остида менинг "пахтакорчи" эканлигим, уларга "пахта" қўйганлигим ҳақида фикрлар янграса керак. Aслида, жиззахликман, бўлсам ҳам "сўғдиёначи" бўлишим керак. Отам ҳам "Пахтакор"нинг мухлиси эмас, "отамнинг "Пахтакор"и" деб ҳам мухлисмасман. Шунчаки, футболга реал кўз билан қараш керак ва уни фақат азарт учун кўриш керак, деб ҳисоблайман.


Оғабек Самисов

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика