RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Иордания терма жамоаси мураббийлари ҳақида Новости

Иордания терма жамоаси мураббийлари ҳақида

Иордания терма жамоасини 1985 йилдан бошлаб ҳисобласак, ҳозир олтинчи мураббий бошқармоқда.
Бу жуда яхши кўрсаткич, албатта. Муҳаммад Авад 15 йил давомида “Нашама”га бошчилик қилган. Қолган араб давлатларидан фарқли равишда Иордания ФА мураббийларни беҳудага алмаштирмайди. Мисрлик Гоҳари 5 йил, португалиялик Вингада 2 йил, ироқлик Ҳамад 4 йил мобайнида Иорданияга бошчилик қилган. Эҳтимол, мураббийга вақт бериш орқали Иордания ушбу саралаш босқичида араб мамлакатлари ичида энг яхши натижани қайд этгандир.

Терма жамоани бошқарган мураббийлар: Дэнни Макленнон (Шотландия) 1984, Эдсон Таварес (Бразилия) 1986, Муҳаммад Авад 1985-2000, Бранко Смилянич (Сербия) 2000–2002, Маҳмуд Гоҳари (Миср) 2002–2007, Нело Вингада (Португалия) 2007–2009, Аднан Ҳамад (Ироқ) 2009–2013,  Ҳуссам Ҳассан (Миср)

Мураббийлар штабида асосан мисрлик мутахассислар фаолият юритаётганини кўриш мумкин. Ҳуссамга акаси ҳам ёрдам беради.

Мураббийлар штаби
Бош директор: Осама Талал
Бош мураббий: Ҳуссам Ҳассан (Миср)
Ёрдамчилар: Иброҳим Ҳассан (Миср), Тариқ Саид (Миср), Эмад Мандуҳ (Миср), Мануэль Баррионуэва (Бразилия).

Ҳуссам Ҳассан Миср ва Африка футболининг энг ёрқин вакилларидан биридир. У Африкада сўнгги 50 йилликнинг энг яхши деб футболчиси топилган. Фаолиятида ҳужумчи амплуасида тўп тепган Ҳассан клублар ва терма жамоа таркибида кўплаб муваффақиятларни қўлга киритган. Клублар учун 179, терма жамоа учун 63 гол ургани унинг қандай савияда ўйнаганини кўрсатиб турибди. Мураббийлик фаолиятини эса 2008 йилдан бошлаган. Миллий терма жамоа миқёсида биринчи марта ишламоқда. Ҳозирча у уч ўйин ўтказиб, бирорта мағлубиятга учрамади.

Ҳуссам ҲАССАН
Туғилган санаси:
10.08.1966
Туғилган жойи: Қоҳира, Миср
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1985–1990 “Ал Аҳли” 78 (31), 1990–1991 ПАОК, Греция 19 (5), 1991–1992 “Ксамакс”, Швейцария 8 (3), 1992–1999 “Ал Аҳли” 153 (78), 2000 “Ал Айн”, БАА 10 (3), 2000–2004 “Замалек” 61(38), 2004–2006 “Ал Масри” 47 (15), 2006–2007 “Терсана”  21(6), 2007 “Ал Иттиҳод” 5 (0).

Клубларда жами 402 ўйинда қатнашиб, 179 гол урган. Миср миллий терма жамоасида эса 161 беллашувда 63 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 2008 “Ал Масри”, 2009 “Телеком”, 2009–2011 “Замалек”, 2011 “Исмоилия”, 2012 “Ал Масри”, 2013 “Эл Макаса”, 2013 йил июль ойидан Иордания миллий терма жамоасида.
Қўлга киритган совринлари: Миср чемпиони (1984–85, 1985–86, 1986–87, 1988–89, 1993–94, 1994–95, 1995–96, 1996–97, 1997–98, 1998–99, 1999–2000, 2000–01, 2003–04), Миср Кубоги соҳиби (1984–85, 1988–89, 1992–93, 1995–96, 2001–02), Миср Суперкубоги соҳиби (2001, 2002), Африка КЭК ғолиби (1983–84, 1984–85, 1985–86, 1992–93), Африка ЧЛ ғолиби (1986–87, 2001–02), Араб Чемпионлар лигаси соҳиби (1995–96), Афро-Осиё ўйинлари ғолиби (1988), БАА чемпиони (2000).

Миллий терма жамоада Африка Кубоги (1986, 1998, 2006)ни 3 бор қўлга киритган.

Африка қитъасида охирги 50 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика