RU

Последние новости

22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  11 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  86 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  28 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  2 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради Новости

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради

ФИФА ЖЧ-2014 саралаш босқичи плей-офф учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини тасдиқлади.
Унга кўра, плей-оффнинг дастлабки ўйини - 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган Иордания - Ўзбекистон учрашувини Юичи Нишимура бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Нишимурага қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Тошиюки Нагилар ёрдам беришади. Япониялик Иида Жумпей ўйинда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Учрашув Амман шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Мазкур жуфтликнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини эса Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Уильямсга қанотларда австралиялик Метью Жэймс Крим ҳамда Хакан Аназлар ёрдам беришади. Жавоб ўйини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 19:00да бошланади.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-Офф дастлабки учрашуви. Амман, Иордания.
6 сентябрь, 2013 йил.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Ҳакамлар
: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистент 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистент 2: Тошиюки Наги (Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур)

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-офф жавоб учрашуви. Тошкент. Ўзбекистон.
10 сентябрь, 2013 йил.
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ
Ҳакамлар:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистент 1: Метью Жэймс Крим (Австралия)
Рефери ассистент 2: Хакан Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Штребе Деловски (Австралия)
Назоратчи: Тору Камикава (Япония)
Комиссар: Сунил Синавира (Шри Ланка)
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика