RU

Последние новости

19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  26 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға" Новости

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға"

U-20 Осиё чемпионати 1-тури доирасида Тожикистон термасига қарши ўйиндан кейин Иордания бош мураббийи Ислом Жамил ал-Диабат ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Сиеф Дарвеш ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикр билдирсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Мен йигитларим билан жуда фахрланаман, 97 дақиқа курашдик, лекин яратганга шукр ғалаба қозондик. Биз тактика ёки маҳорат сабаб ғолиб бўлдик деб ўйламайман, бизда катта хоҳиш бор эди, чунки биз Иордания шарафини ҳимоя қилаяпмиз ва бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға.

- Йигитлар ёш ва ҳар доим ҳам ўз эмоцияларини ўшлаб тура олишмайди ва айниқса бир киши кам бўлиб қолганда, қизил карточкадан сўнг жамоа ўзини ёқотиб қўймади ва услуб дан чиқмаган ҳолда ғалаба қозонди. Бунга сабаб нима?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Бизнинг йигитлар Эрон билан бўлган назорат учрашувида ҳам шундай ҳолатга тушишганди, лекин йигитлар ўзини ёқотишмади ва яхши ўйин намойиш этишди ва шу сабаб мен уларнинг мехнатига катта баҳо бераман ва улардан фаҳрланаман. Агар яратган зот бугун бизнинг ғалаба қозонишимизни истамаганида, хеч нима бўлмасди ва биз ғалаба қозона олмас эдик

- Жанубий Корея ҳам бугун ғалаба қозонди ва кейинги учрашув Жанубий Корея терма жамоасига қарши, кейинги рақиб ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Жанубий Кореяни кучли рақиб, лекин бугунги ўйин бизнинг бизнинг услубимиз эмас, биз прессинг ва хужум қилиб ўйнаймиз. Бугун қизил карточка туфайли, ўзимизнинг услубимизда ўйнай олмадик, умид қиламанки Кореяга қарши ўз ўйинимизни намойиш этамиз.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

Сиеф Дарвеш: - Ҳудога шукур, бугун ғалаба қозондик, учрашувдаги энг яхши ўйинчи бўлганимдан хурсандман ва бугунги ғалабани ҳалкимизга бағишлайман. Жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман, қизил карточкадан сўнг, жамоавий ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

- 10 киши бўлиб ўйнаганингизга қармай жуда кўп голли вазиятлар яратилди, нега қолган вазиятлардан фойдалана олмадингиз?

Сиеф Дарвеш: - Бунга сабаб бизнинг жисмоний ҳолатимиз деб ўйлайман чунки, ўйин бошиданоқ 10 киши бўлиб ўйнадик ва ўйин сўнгида чарчаб қолган эдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика