Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди"
02 окт 2022 15:31
Новости
Инзаги: "Жуда оғриқли мағлубият бўлди"
"Сешанба куни бизни ЕЧЛдаги муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув олдидан лойиқ бўлмаган мағлубиятни қабул қилиб олдик. Футбол шундай. Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказиб, қуруқ қўл билан қайтяпмиз. Оғриқли мағлубият бўлди.
Мураббий сифатида жамоамнинг ўйинидан қониқдим, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. А Серияда 8 ўйин ўтказган бўлсак, бу энг яхшиси бўлди. Футболчиларим вазиятга яхши реакция қила олишди, қўлларидан келганини қилишди. Шунчаки барчасини деталма-детал ўрганиб чиқиш керак. Чунки кераксиз жойларда икки гол қўйиб юбордик.
"Удинезе"га қарши ўйинни тахлил қилдик. Ўша куни стандартлар талабга жавоб бермасди. Бугун эса ўзим истаган, кетма-кет иккита соврин олган "Интер"ни кўрдим. Бироқ бизга натижалар керак. Ҳозир биз бироз эътиборни йўқотсак ҳам қаттиқ жазоланяпмиз. Барчасини яхшилаш керак", - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии