RU

Последние новости

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  111 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман" Новости

Интервью. Забиҳилло Ўринбоев: "Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг 19-турига келиб мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши кечган ўйинда жамоа 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевни қисқа суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб жароҳатдан қайтишингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу соҳа бизда танқидий талқин қилинади ва мутахассислар йўқлиги айтилади. Сизда жараён қандай кечди?

- Яшил майдонга қайтишни узоқ кутдим. Хурсандчилик ва ўзгача кайфият берди дея оламан, чунки болалигимдан бери футболдаман. Инсон ўзи яхши кўрган соҳага қайтиши барибир бошқача экан. Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиш қийин кечди. Сабаби жароҳатнинг ўзини енгил деб бўлмасди. Тикланишнинг майда деталларигача эътибор бериш керак эди. Ўзбекистонда мутахассис йўқ дейишлари қайсидир маънода тўғри. Ўзим ҳам бу борада қийналганман. Даврон Ҳошимовнинг тавсияси билан Ислом ака Мусулмоновнинг ёнларига бордим. Қайтишимга сабабчи сифатида кўрсатишим мумкин. Сабр билан, ўзларининг тестларини қўллаган ҳолда бу жараёндан олиб чиқдилар. Интервьюдан фойдаланиб уларга катта раҳмат айтаман. 

- "Металлург" бу мавсумда ҳужумчисиз муаммоларга учраётгани кўриниб турганди. Якунда кўплаб очколар бой берилди ва жамоа жон сақлаш йўлига тушиб қолди. Ташқаридан қандай баҳо бердингиз?

- Биринчи даврада ҳужумчисиз қийналди демаган бўлардим. Ўйин жиҳатдан анча яхши шаклланганди. Қаердадир совуққонлик, тажрибасизлик камлик қилди. Барибир ичим ачинди. Шу жамоада бир неча йилдан бери ўйнаяпман. Ўйлайманки, қўлга киритилган ғалаба руҳий жиҳатдан устунлик беради. Битта ғалаба керак бўлиб турганди. Қолган ўйинларда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз. 

- Амалдаги чемпион "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада нима муҳим рол ўйнади?

- Ҳозир рақибга қарайдиган аҳволда эмасмиз. Ортга йўлимиз қолмаган. Биз учун ҳар бир ўйин охиргиси ва финал ҳисобланади. Фақат олдинга қарашимиз керак. Самвел Вячеславовичнинг маслаҳатлари ҳақида футболчиларнинг хабари йўқ. Мураббийларнинг ўйинга тайёрлаётгани, футболчиларнинг ҳозирлиги натижада муҳим аҳамият касб этди. 

- 2:2 ҳисобидан кейин сўнгги сонияларда ғалаба қозониш учун  омад ҳам керак...

- Бу футболнинг бир қисми. Европадаги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу худо томонидан берилган насиба деб ўйлайман. Биз рақибдан кўпроқ ғалабани истадик. Охирги голни омадга боғласак тўғри бўлади. 

- Жамоанинг сўнгги ўринда эканлиги руҳий жиҳатдан босим юкламаяптими?

- Футболчиларга катта босим йўқ. Ҳамма вазиятни, масъулиятни тушуниб турибди. Ўзимиздан-ўзимиз қўлни ташлаб таслим бўлмаймиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам максимал очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Вазият ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Барчаси худодан. Хавфли зонадан чиқиб кетишимизга ишонаман.

- Бу интервьюимиздан бироз четга чиқамиз. Ўз вақтида "Наполи"да кўрикда бўлгансиз. Португалиядан ҳам таклифлар келган. Ўша вақтда "Бунёдкор" нима учун футболчиларни қўйиб юбормасди?

- "Наполи"га 2 хафталик кўрикка борганман. Бу вақт ичида футболга муносабат катта таассурот қолдирган. Ўзим учун кўп нарса ўрганганман. Иштиёқим ошган. Португалиядан нафақат менга Акром, Достонга ҳам таклиф бўлган. "Бунёдкор" ўша вақтда ОЧЛда ўйнар, чемпионатда совринли ўринларга курашарди. Кетмаганимизга сабаб шу деб ўйлайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика