RU

Последние новости

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Интервью. Ёрқин Назаров: "Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"нинг даражасини кўтариб кетди. Янги жамоанинг мақсадлари ўзгармайди" Новости

Интервью. Ёрқин Назаров: "Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"нинг даражасини кўтариб кетди. Янги жамоанинг мақсадлари ўзгармайди"

"Сўғдиёна" жамоаси Ёрқин Назаров бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда Тошкентдаги ноқулай иқлим шароити сабаб аксарият жамоалар қатори жиззахликлар ҳам машғулотларни эрта тугатишга мажбур бўлди. Пойтахтдаги йиғин давомида таркибни кучайтириш учун бир қатор футболчилар, легионерлар ҳам келиб қўшилганини айтиш мумкин. Биз мана шу жараён ва бошқа мавзуларда "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров билан суҳбатлашишга қарор қилдик. 

- Келинг, суҳбатимизни матбуотга қандай қарашингиздан бошласак. ОАВга муносабатингиз қандай?

- Матбуотдан беркитадиган нарсамиз йўқ. Қаерда машғулот қилишимиз, кимдан интервью олиш, йиғинларни тасвирга олишда ОАВга очиқмиз. 

- Шундай паллалар бўладики, жамоаларимиз ёпиқ машғулотлар олиб боришади, маълумотни сир тутишади...

- Аммо мавсум бошланганда, чемпионат стартига оз қолганда кўпроқ тактик машғулотларга эътибор қаратилади. Бундай паллада машғулотлар қисман ёпиқ бўлади. Журналистлар келмаса, сўрамаса, халққа маълумотни ким етказади? Матбуотга қарши эмасман. Барибир ўша нарсани ҳамма кўради, эшитади. Ниманидир яшириш бефойда. 

- Ўтган мавсум якунланишига 2 тур қолганда кутилмаганда "Сўғдиёна"да пайдо бўлдингиз...

- Клубдан қўнғироқ қилиб бош мураббийликка номзодимни кўришаётганини айтиб, таклиф билан чиқишди. У пайтда "Сурхон"да техник директор лавозимида фаолият олиб бораётган эдим. Таклифга розилик билдирдим, чунки бош мураббийлик барибир ўзим ишлаган соҳа. Лекин 2 тур қолганда жамоани топширишларини кутмагандим, чунки аввалги мураббий билан гаплашганимда шартномаси йил якунида тугашини айтганди. Музокаралар ўтказгани борсам, мураббийлар штабининг барча аъзолари кетган экан. "Локомотив" билан ўйинга битта машғулот ўтказиб тушдик. Сабабини билсам, иккита турда футболчилар билан яқиндан танишиб олишим кўзда тутилган. Қайсидир маънода бу тўғри қарор, деб ўйлайман. Кетадиган футболчилар кетди. Ҳеч кимни ҳайдаганимиз йўқ. Раҳбар билан келишган ҳолда ўйнагиси келмаганларни мажбурламадик. Шоҳруз Норхоновга ҳам рухсат бердик. Янги таркиб шакллантиряпмиз. Раҳбарият йиғинларга барча шароитларни яратиб беряпти. Жиззахдаги биринчи босқич йиғинига 2001 йилдан кичик бир нечта футболчиларни таклиф қилдик. Кўрикдан ўтказдик. Уларнинг орасидан 2 нафарини танлаб олинди. "Навбаҳор"дан олдик. Секин-аста уларни ҳам қўшиб борамиз. ОТЖ мураббийларига ҳам маъқул келади, деган умиддаман. Легионерлардан Милан Митрович ва Марко Колаковичнинг шартномаси бор эди. Улардан ташқари Босния ва Герцоговинадан марказий ҳимоячи ва ҳужумчи келиб қўшилди. Яхши даражадаги футболчилар, деб айта оламан. Женан Займович аслида Бельгияда туғилган. Шу мамлакат мактабини кўрган. Ёрдами тегишига ишонаман. Икки ойдан бери музокара ўтказганимиз Санжар Шоаҳмедов билан шартнома имзоланди. Демоқчиманки, ҳар бир позицияга яхши футболчиларни йиғмоқдамиз. 

- Декабрь ойи ўрталарига келиб "Сўғдиёна"га "Қизилқум" собиқ устози Никола Лазаревич келиши ҳақида гаплар болалади. Сизнинг бу хабарларга реакциянгиз қандай бўлди?

- Очиғи, бу хорижлик мураббийларнинг ишга жойлашиш тактикасими, билмадим. Раҳбарият билан гаплашганимда, Лазаревич номзодини кўриб ҳам чиқишмаганини айтди. Бу – футбол. Унда ҳар хил гаплар тарқалиши табиий ҳол. Бунга қараб иш қилсак, ўзимизга қийин. Шартнома имзолаган эдик. 



- Жамоани Улуғбек Бакаевдан сўнг қабул қилиб олдингиз. Бакаев даврида "Сўғдиёна" янги даражага чиқди, совринли ўринлар учун курашди. Эндиликда жамоа қандай бўлади, деган савол кўпчиликни ўйлантиргани турган гап...

- Тўғри айтдингиз. Бакаев "планка"ни кўтариб кетди. Мухлислар ғалабаларга ўрганиб қолди. Масъулият икки баробар катта. Охирги 10 йилда бу жамоа ОФК Кубогида ўйнагани ёки чемпионатда кумуш медаль олганини эслолмайман. Улуғбек ўзи ҳам яхши футболчи бўлган, мураббий сифатида ҳам ўзини кўрсатди. Шу боис бўшашишга вақтимиз, ҳаққимиз йўқ. "Сўғдиёна"нинг мақсадлари ўзгармайди. Бу йил янги "Сўғдиёна" бўлади. Чунки таркибда 10 га яқин футболчи ўзгарди. Айрим юлдуздлар кетди. Бу барчага қизиқ. Ўйин борасида ҳам ўзгариш юз беради. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Шунга мос ўйинчилар оляпмиз. Ёшларга келсак, балки биз мураббийлар ўйнатмай қўйдикми, бошқа сабабми ёш футболчиларни чиқиши фоиз камайиб кетди. 

- Балки бу ҳозирги вақтда натижа қилиш биринчи даражага кўтарилгани учунми ёки уларни тайёрлаб бериш жараёнидаги хатолик сабабми ёшлар кўзга ташланмаяпти. Мураббийлар уларни тушириб, натижа ўхшамай қолишидан қўрқяптими?

- Сезган бўлсангиз, Ўзбекистон чемпионати даражаси Осиё миқёсида яхши ўринга чиқиб олди. Испанияликлар билан ишлаганимда улар қитъада кучли тўртликка киришини айтишди. Суперлига кучли лигалар қаторига кирди. Ёш футболчиларга имконият кам берилаётгани улар ҳали тайёр эмаслиги билан боғлиқ. "Олимпик"да битта яхши авлод ёшлари йиғилди. Қолган клубларда унчалик чиқмаяпти. 

- "Сўғдиёна"да жиззахлик ёшлар, янги номларни ҳам кўрамизми? Чунки Улуғбек Бакаев асосан номдор ва тажрибали ижрочилар хизматидан фойдаланди...

-  Мавсум сўнгидаги "Локомотив" билан ўйиндан сўнг ўринбосарлар учрашувини томоша қилдим. Биринчи йиғинга 5-6 нафарини чақирдим, улар орасидан 2 нафар 2003-2004 йилда туғилган футболчиларни олиб қолдим. Келажагига шубҳа қилмайман. Жиззахдаги маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Мавсум давомида кўриб асосий таркибга жалб қилиб борамиз. Янги номлар чиқиши керак. 

- Таркибга легионер танлашда кўпроқ нимага эътибор беряпсиз? Умуман, одатда хорижлик футболчиларни 5-10 дақиқалик роликларга қараб олишади. Мирко Йеличични ажойиб бир гапи ёдимдан чиқмайди: "Агар Марат Бикмаевнинг ўйинларини ролик қилсак, унга "Реал" қизиқиб қолиши мумкин. Бизда скаутлар йўқ". 

- Мирконинг фикрига қўшиламан. Бизга ҳам роликлар, видеоларини юборишади. Декабрь ойидаги йиғинда шу роликларни 10 кун давомида кузатдик. Чунки 5 дақиқалик роликда улар Жаҳон чемпионларидан фарқи йўқ. Лекин 90 дақиқалик ўйинларини кўрсак, бошқача таассурот қолдиряпти. Ҳаттоки оёғига тўп тегмаяпти. "Сўғдиёна"га чақирган легионерларимизни хориждаги дўстларимиз кузатган. Ўйлайманки, иккиси ҳам уялтириб қўймайди. 

- Қишки ўқув-машғулот йиғинлари турли тактикаларни синовдан ўтказиш, тажрибаларни кўриб олиш учун қулай фурсат. Ҳозирги кунда Жаҳон футболида чиройли ўйиндан кўра натижага қаратилган футбол катта саҳнага чиқмоқда. Ўзбек футболида ҳам менталитетни ўзгартириш вақти келмадимикан? Чунки ҳали ҳам 2010-2011 йилларда кириб келган услубда қолиб кетгандекмиз. Лекин унга яраша "қурол" ишлаб чиқилганини Жаҳон чемпионати кўрсатиб берди... 



- "Сўғдиёна" ўтган йили натижага ўйнади, битта гол уриб ушлаб қолишга уринарди. Аммо бизнинг иқлим шароитдан келиб чиқиб техникага эътибор қаратмасак бўлмайди. Чунки 45-50 градус иссиқда тўпсиз ўйнаш жуда қийин. Барибир бизда ўша техник ва пасларга асосланган футбол қолади. Фақат буни янгилаш керак. Жаҳондан мисол, ҳар қандай услублар кириб келмасин, Бразилия ўзининг техник ва чиройли футболига содиқ қолади. Ўзининг услубидан воз кечмайди. Жаҳон чемпионатида ҳамма жамоаларда янги услуб бор. Канадада футбол йўқ, деймиз, лекин прессинггли футбол кўрсатди. Омади келмади. Англияни финалгача етиб келишини тахмин қилгандим. 2022 йилда футбол ранг-баранг кўринишга келди. Ўзбекистонга ҳам мураббийлар янгича тактика олиб кирса, янада қизиқарли бўлади. Биз тўп билан ўйнашни яхши кўрамиз, лекин "тики-така" эмас. "Тики-така"ни қўллайдиган жамоада Месси, унга пас берадиган Хави бўлиши шарт. "Сўғдиёна"да ҳар хил услублардан фойдаланамиз.

- Яна бир нарсага гувоҳ бўлдимки, авваллари қишки йиғинларда жамоалар дастлабки ҳафталарни фақат югуришга сарфларди. Бу мутахассислар томонидан нотўғри эканлиги аниқланган. Кўряпманки, мураббийлар бундан воз кечмоқда. Германияда тажриба орттирган мураббий сифатида бунга қандай қарайсиз? 

- Германияда кучга эътибор қаратилиши бор гап. Лекин кимдир кучни тўп билан ишлашга сарфлайди, яна кимдир югуришга. Буни турлича талқин қилиш мумкин. Юқорида айтганимдек, тўпни яхши кўрадиган халқмиз. Ҳар бир мураббий турлича ёндашади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика