RU

Последние новости

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  50 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев Новости

Интервью. "Хорватиядаги турнирда футболчиларимиз техник жиҳатдан ютқазишмади. Бироқ..." — Улуғбек Мирзаев

Хабарингиз бор, яқинда "Бунёдкор" академиясининг 3та ёш тоифасидаги жамоаси Хорватияда ташкил қилинган "Dalmatinco cup" мусобақасида иштирок этиб қайтди.

Европанинг бир қанча номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган кичик “қалдирғочлар” учун мазкур турнир ўзига хос халқаро тажриба вазифасини ўтаб бергани шубҳасиз. Биз шу билан бир қаторда асосий жамоа фаолиятига ҳам тўхталган ҳолда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаевни суҳбатга чорладик. 

Хорватия жамоалари билан бу ёшдаги футболчиларимиз тенгма-тенг ўйнашди. Ҳозирги ҳолатда техника томондан футболчиларимиз енгилишмади. Улар билан тенгма-тенгмиз, деб ўйлайман. Бироқ, рақибларимизнинг жисмоний ҳолати ҳайрон қолдирди. Бизнинг футболчилардан 2-3 ёш каттага ўхшайди. Бўйлари баланд, бақувват. Шу томондан қийин бўлди. Бу борада ҳам улардан сўрадик. Эсингизда бўлса, 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватияни мағлуб этган эдик. Ўшанда юлдуз ҳисобланган Ален Халилович миллий жамоага етиб келмади. Шунга қарамай Хорватия катта футболда 2018 йил Жаҳон чемпионатида финалгача етиб келди. Аммо бизда катта футболда ўйинчиларимиз бунчалик муваффақиятга эриша олмаяпти. 

Мутахассисларнинг айтишича, ҳозир футболчиларимиз бир хил. Лекин йиллар ўтган сари жисмоний ва тактик томондан кучли мураббийлар қўл остида шуғулланиши туфайли ҳозир сезилмаётган фарқ юзага чиқиб келади. Буни бир кунда йўқ қилиб бўлмайди. Мазкур йўналишда изланиш олиб борамиз. Айни пайтда ният қилиб турибмиз академиямиздаги болалар гуруҳларига камида 2тадан мураббий қўямиз. Умуман олганда, "Бунёдкор" академияси футболчилари Хорватиядаги мусобақани безаб беришди. Йирик ҳисобларда мағлубиятга учрашмади, гуруҳларда охирги ўринларда қолиб кетишгани йўқ.


 




Cуҳбат давомида асосий жамоа билан боғлиқ жараёнларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ўтган мавсум терма жамоа таркибида Швецияга қарши учрашувда жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромовнинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб олдик. 


— "Бунёдкор" жароҳат олганларни ташлаб қўймайди. Бемалол айтишим мумкин, ҳар йили 10га яқин футболчиларни оёғи жарроҳлик амалиётидан ўтказилади. Ўтган йили  ушбу кўрсаткич 12 нафарни ташкил қилди. Жиддийларини айтяпман. Футзал, аёллар, U-19 жамоалари футболчиларига бу борада ёрдамимизни берганмиз. Ҳозирда бир футболчимизнинг елкаси чиқиб даволанмоқда. Машғулотларда иштирок этаётгани йўқ. Профессионал равишда шартнома тузилган. Бизнинг мажбуриятимиз бор. Шунга яраша маошлари тўлаб берилади. Чунки футболчи бугун керак, жароҳат олса четга чиқиши нотўғри нарса. Фарруҳ Икромов фитнес мураббийи билан икки маҳалдан шуғулланмоқда. Иккинчи даврада қайтишига умидимиз бор.  

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика