RU

Последние новости

21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  4 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  2 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  32 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  10 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор" Новости

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказди.

Турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган клуб амалда янги қон ва ўзгаришларга эхтиёж сезаётганди. Ёзги танаффус вақтида бош мураббий лавозимига Григорий Колосовский тайинланди. Бундан ташқари таркибда ҳам айрим янгиликлар рўй бермоқда. "Металлург" кеча Тошкентда "Олимпик"ка қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг клуб бош директори Шавкат Саидовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Мавсумнинг дастлабки қисми муваффақиятсиз ўтганига қандай сабабларни келтирасиз? 

- Биринчи даврани ўзингиз кузатдингиз ёмон ўйнамадик. Кўпчилик мутахассислар ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди. Таҳлиллар ва статистик маълумотларга кўра, кўп учрашувларда устунлик ҳам қилганмиз. Асосан 70-75 дақиқалардан сўнг дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилган. Ўтказиб юборган голларимиз ҳам шу дақиқаларга тўғри келмоқда. Бу эса жисмоний тайёргарлигимиз меъёрида бўлмаганидан далолат. "Catapult" натижалари шуни кўрсатяптики, жамоанинг кучи 70-75 дақиқага етмоқда. Охирги 10-15 дақиқада оддий голларни ўтказиб юбордик. Мавсум бошида "Локомотив", "Сурхон", "Динамо" билан сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотдик. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимизни ҳам айтишим мумкин. Ўйин томонлама "Олимпик", "Динамо", "Сурхон"га ютқаздик, айниқса иккинчи бўлимда. Иккинчи даврада жамоага янги қон кераклиги сабабли мураббийни ўзгартирдик. 

- Футболда селекциянинг ҳам ўрни катта. Айнан тўғри селекция ва футболчиларнинг танлови натижада муҳим рол ўйнайди. Қишда жалб қилинган футболчилар қанчалик ўзини оқлади?

- Селекция клубнинг бюджетидан келиб чиқиб амалга оширилади. Биз 3 та ҳимоячи схемасига мос равишда янги футболчиларни жалб қилгандик. Аҳамият берган бўлсангиз мудофаа чизиғида кўпроқ тажрибали футболчиларга ишондик. Улар Даврон Эргашев, Ризо Яздандўст, Аббос Отахонов, Иван Йосович. Ўрта чизиғимизда барқарорлик етишмади. Аниқроқ айтсам Забиҳилло Ўринбоевнинг ўрнини тўлдирадиган етакчи йўқлиги билинди. Умуман олганда 80-85 фоиз йигитларимиз узоқ йилдан бери ўйнаб келаётган тажрибага эга эди. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этган футболчилар янги мураббийнинг тактикасига ва хоҳишига кўра рўй бердими ёки уларнинг ўрнига кучли футболчилар чақирилиши туфайлими?

- Янги мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда ўйин фалсафамизни ўзгартирмоқдамиз. Шунга кўра айрим позицияларда 3-4 нафардан футболчи бўлиб қоляпти. Улар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги туфайли шундай қарорга келдик. Жоржевични омади келмади дейишим мумкин. Унга ишонгандик. Ризо оилавий сабабларга кўра тарк этди. Аббос Отахоновга хориждан яхши таклиф бор эди. Ёшини инобатга олган ҳолда легионерга айланишига қаршилик қилмадик. Янгилардан Асадбек Собиржоновни олдик. "Пахтакор"дан ижарага ёшларни олдик. Яна янгиликларимиз бор.

- Григорий Колосовскийдан ташқари мураббийликка номзодлар орасида яна кимлар бор эди?

- Бу мавзуни раҳбарият билан чуқур ўйладик. Веско Стешевич билан хайрлашганимиздан сўнг 3-4 нафар мураббий номзодини таклиф қилдик. Дастлаб ёшлар билан ишлайдиган ва жуда катта маблағ кетмайдиган мутахассис билан ишлаш варианти бор эди. Дейлик, Равшан Ҳайдаров, Сервер Жепаров номзодларини кўриб чиққандик. Тажрибали мураббийлардан Виктор Кумиков, Александр Хомяков, Улуғбек Бакаев сингари номлар ҳам йўқ эмасди. Бу орада Самвел Бабаян "Навбаҳор"дан кетгани ҳақида хабар чиқди. Якунда ўйлаб Григорий Колосовсийда тўхтадик. У мунтазам ва узлуксиз иш фаолиятида бўлди, Про лицензияси бор. Тажрибаси юқори. Доим ўз олдига юқори мақсадни қўйган жамоаларда ассистент сифатида фаолият олиб борган. Нима бўлганда ҳам иккинчи даврада ҳар бир ўйин биз учун финалдек ўтади. Ортга йўлимиз қолмаган ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика