RU

Последние новости

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  5 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Интервью. Павел Могилевец — "Бунёдкор"нинг таклифи, Суперлигадаги дебют, Иброҳимҳалилнинг ўйини, Шомуродов ва Карпин ҳақида Новости

Интервью. Павел Могилевец — "Бунёдкор"нинг таклифи, Суперлигадаги дебют, Иброҳимҳалилнинг ўйини, Шомуродов ва Карпин ҳақида

"Бунёдкор" ёзги трансферлар ойнасида таркибига россиялик ярим ҳимоячи Павел Могилевецни қўшиб олди.

Фаолияти давомида “Зенит”, “Рубин”, “Ростов”, “Химки” ва “Нижний Новгород” клублари сафида Россия премьер лигасида жами 148 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларининг 10 та голига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, 4 марта ўзи рақиб посбонларини ранжитган. "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувда Суперлигадаги дебютини амалга оширган Павел сайтимизга дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 


- Павел "Бунёдкор"га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Дастлаб кўрикка таклиф қилишди. Жамоанинг Минскдаги йиғинида иштирок этдим. Иккита учрашувда майдонга тушдим. Якунда шартнома имзоладик, тамом. Қисқача фикрим шу. 

- Чорлов айнан ким томонидан келиб тушди? Агентлар ёки бош мураббийнинг ўзи?

- Дўстим Ўзбекистонда анча йиллар олдин тўп тепганди. Унинг бу ердаги танишлари етарлича. Мураббий ва раҳбарият эса мен билан йиғинда танишди. 

- Клубдаги илк таассуротлар қандай?

- Таъкидлаш жоизки, клубдагилар мени яхши қабул қилишди. Мослашишимга кўмаклашишмоқда. Жамоадошларимга бунинг учун раҳмат айтиб қоламан. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ғалабалар қозонишни бошлаймиз. Бу кўп куттирмайди, деб ўйлайман. 

- "Сўғдиёна" билан ўйинда жамоа мағлубиятга учради. Мазкур баҳс сиз учун Суперлигадаги дебют бўлди. Хўш қандай фикрлар юзага келди?

- "Сўғдиёна"ни оддий рақиб, дея олмайман. Бежизга турнир жадвалида совринли ўринлар учун курашаётгани йўқ. Биз эса уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантира олмадик. Дейлик қанотлардан узатмалар, қарши ҳужумларда улар жазолади. Хатоларимиздан фойдаланиб кетди, холос. Лекин ҳозирда катта куч билан навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бизни мураккаб ҳафта кутиб турибди.  

- "Бунёдкор"нинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнига қандай муносабатдасиз?

- Клуб аввалги йилларда қандай ўрин эгаллаганини кўриб чиқдим. Албатта, "Бунёдкор" турнир жадвалига ўзига муносиб ўринда эмас. Вазиятни ўзгартириш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Бу йўлда жамоага бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Деярли ярим йил жамоасиз эдингиз. Спорт формангизни қандай ушлаб турдингиз

- Тўғри. Шу боис бироз қийин бўляпти. Лекин интилишдан тўхтамайман. 

- "Пари НН" клубида Иброҳимҳалил Йўлдошев билан бирга тўп тепгансиз. Унинг сифатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- У техник жиҳатдан кучли футболчи. Тезлиги ҳам зўр. Энг муҳими у ҳозирги ўйини билан тўхтаб қолмаслиги. Янада ўсиши керак. Кейинчалик нима бўлиши унинг ўзига боғлиқ. 

- Россия чемпионатида яна футболчиларимиз кўпаймоқда. Яқинда Хожимат Эркинов "Торпедо" сафига бориб қўшилди. Бу борада ўзини синаб кўриши мумкин бўлган футболчилар кўпроқ нимага эътибор қаратиши керак?

- Биласиз, Россияда кўпроқ кучга асосланган футбол намойиш этишади.  Ҳар бир чемпионатда бўлгани каби вақт зарур. Агар футболчи янада олдинга интилишни истаса, қўлидан келган барча ишни қилади ва қийинчиликларни енгиб ўтади. 

- Элдор Шомуродов "Ростов"да очилди. У сиз юқорида айтган тўсиқларни енгиб ўтишида Валерий Карпининг қанчалик ўрни бор?

- Албатта Шомуродовнинг Россияда муваффақиятли ўйнаб кетиши қайсидир маънода Валерий Карпинга боғлиқ. У "Ростов"да ўйнаётган пайтда мен ҳам шу жамоада эдим. Муваффақиятларининг бир қисми сифатида мураббийнинг унга бўлган ишончини айтмоқчиман. Иккинчидан у машғулотларда астойдил ишларди. Карпиннинг талабларини диққат билан эшитиб бажарган. Бу борада у шунчаки молодец. 


Обуна бўлинг: Интервьюлар олами

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика