RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  1 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта" Новости

Интервью. Парк Жи Сунг "Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасида фарқ ҳалиям катта"

Ўз вақтида Жанубий Кореянинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Парк Жи Сунг ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Маълумот учун, Парк Жи Сунг учта жаҳон чемпионатида ўйнаган ва учаласида ҳам гол урган. У МЮ тарихидаги энг яхши легионерлардан бири ҳисобланади.

- Жанубий Корея учун ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқиш асосий вазифами?
- Менимча, шундай. Бир нарсани унутманг, Осиё жамоалари ва бошқалар ўртасидаги фарқ ҳалиям катта. Шу боис биз ҳозирча ярим финалга чиқишни мақсад қила олмаймиз. Аммо гуруҳдан чиқиш учун курашса бўлади. Қуръа ташлаш маросимида аксар Осиё жамоалари 4-саватчадан жой олишди ва бу ҳам даражамизни кўрсатиб турибди. Осиё жамоалари учун навбатдаги жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ катта натижа ҳисобланади.

- Ки Сунг Ёнг ва Сон Хён Мин ҳақида гапириб берсангиз. Улар - Кореянинг асосий ўйинчиларими?
- Бу саволга осонлик билан ҳа дея оламан. Иккала футболчи ҳам жамоамиз учун ўта муҳим. Уларда тажриба катта ва жаҳон чемпионати нималигини билишади. Уларнинг ўйини бошқаларга ҳам таъсир кўрсатади.

- Мамлакатдан четда ўйнаш Жанубий Корея терма жамоасини кучайтирадими?
- Четда кучли клубларда тўп тепиш кучли футболчиларга қарши майдонга тушиш деганидир. Бу албатта фойда беради. ЖЧ-2002 пайтида кўп футболчиларимиз ички чемпионатда ўйнарди ва терма жамоани йиғиш қийин бўлмасди. Энди бўлса вазият ўзгарди: бизда легионерлар бор ва терма жамоа фақат ФИФА кунларидагина йиғила олади.

- Сизнингча, бу йилги мундиалда фаворит ким?
- Доимгидек Бразилия. Кейин Германия ҳам анча кучли. Лекин бу иккита жамоа орасида яққол фаворитни айта олмайман. Менимча, жаҳон чемпионатини кузатиб бориш ниҳоятда мароқли бўлади.

- Мезбон жамоа Россиядан нима кутяпсиз?
- Бундай турнирларда мезбондан ҳамма вақт ижобий натижа кутса бўлади. Бир эслаб кўринг-а, 2002 йил биз мезбон сифатида ярим финалгача боргандик. Мен Россияда бўлганман, улар футболга жуда қизиқади ва тайёргарликни ҳам юқори даражада олиб боришмоқда.

- Футболда технология қўлланишига қандай муносабат билдирасиз?
- Бутун дунё ва бошқа спорт турлари технологиядан иборат бўлиб қолди. Табиийки футбол ҳам бундан мустасно эмас. Футболга технология керак, лекин ҳамма гап уни қандай қўллашда.

- Сиз ҳозир ФИФА афсоналари дастури бўйича иш олиб боряпсиз. Бу сизга нима беради?
- ФИФАнинг лойиҳаларида иштирок этиш қизиқарли. Негаки машҳур ўйинчиларни ҳамма вақт мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришади ва сен ўз ишинг билан уларга таъсир ўтказа оласан. Футбол фақат футболчилар учун эмас, балки дунёдаги ҳамма учун. Эндиликда собиқ футболчи сифатида одамларга қувонч улашаётган эканман, бундан жудаям хурсадман.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика