RU

Последние новости

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Интервью. Муҳсинжон Убайдуллаев: "Фаолиятимни "Нефтчи"да тугатишни истайман" Новости

Интервью. Муҳсинжон Убайдуллаев: "Фаолиятимни "Нефтчи"да тугатишни истайман"

Айни кунларда бутун дунё коронавирус деган балога қарши кураш олиб бораётган пайтда биз ўқувчилар зерикиб қолмаслиги учун ҳаракатдамиз.

Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири, бугунги кунда Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида ўйнаётган Муҳсинжон Убайдуллаев билан суҳбатлашдик.

- Барчанинг эътиборига тушаётган, сиз ва бизни зериктиришга мажбур қилган коронавирус деган бало ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта бугунги кунда барчанинг эътиборини қозона олган бу балони биз, қолаверса бутун дунё, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтамиз. Қолаверса бунга барчамизнинг кучимиз ва сабримиз етади. Сабаби биз Амир Темур, Ибн Сино зурриёдларимиз. Шу ўринда барча юртдошларимизга шуни маслаҳат берардим. Азиз оналарим, отажонларим ва ака-ука, опа-сингилларим барчангиз гигиена риоя қилиб, уйда ўтиринг. Биз ана шунда бу хавотирсиз вирусни енгамиз.

- Мексикадаги Жаҳон чемпионатидаги ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз. Барчамизни ҳайратларга етаклаган воқеаларни эсласангиз.

- Бу вақтлар мен учун “олтин давр” деб қалбимда ном қолдирган. Ўшанда ўзимиз ҳам бу даражага, бу босқичгача келамиз деб ишонмаганмиз. Албатта барчамиз учун унутилмас воқеаларни ҳадя этган эди ўшанда. Шунинг учун ҳам ким мендан бу ҳақда сураса “олтин даврим”ни эсларканмизда дейман (кулади).

- Навбатдаги саволимиз “Қизилқум”га оид, жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Айни пайтдаги ҳолатимизни биласиз 3та ўйинда 1 очло жамғаррдик. Албатта бундан фожия ясамасдан ҳали мавсум олдинда демоқчиман. Ўзимиз учун муҳим очколарни қўлга киритсак бўлади. Ҳали бунга вақтимиз ҳам ўйинлар ҳам етарли. Жамоамиз таркиби 60 фоизга янгиланди. Озгина вақт керак деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни топишимизга, худо хоҳласа керакли очколарни тўплашимизга барчамиз ишонамиз. Бу йил жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилган. Ҳозирги карантин ҳолатида иложи борича спорт формани ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз.


- Ҳамма жойда жамоанинг кўп йиллик мураббийи Ҳамиджон Актамов жамоани тарк этиши, унинг ўрнига бошқа мураббий келиши айтилмоқда. Нима деб ўйлайсиз Ҳамиджон Актамов жамоани тарк этиши керакми?

- Ўзи қолгани яхши албатта. Чунки бу жамоани йўқдан бор қилган ва ҳозирги даражага келишига айнан ушбу инсон сабабчи, қолаверса жамоадагилар ҳам шу фикрдалар.

- Мураббийлар ҳақидаги саволларимизни давом эттирамиз. Нимага деб ўйлайсиз Алексей Евстафеев ҳозирда терма жамоалар уёқда турсин, Суперлигамиздаги жамоаларда кўриниш бермаяпти. Яъни асосий рольда эмас. Ёки жамоаларимизда унинг кучига ва салоҳиятига ишонмаслик туйғуси борми?

- Ўша пайтлар “Нефтчи” жамоасида бирга фаолият юритганимизда оилавий сабабларга кўра жамоа билан хайрлашиб Россия давлатига, оиласининг олдига кетди. Кейинчалик, билишимча у уерда “Краснодар” жамоасининг академиясида фаолият юритган экан. Ундан кейин нима бўлганини билмадим. Шуни биламанки унинг кучига ва салоҳиятига мен шубҳа қилмайман. Қолаверса унинг мураббийлик салоҳиятига шубҳа қилганлар. Мексикадаги Жаҳон чемпионатини кўришини маслаҳат берардим.

- Сизни ҳам айнан терма жамоага Алексей Ефстафеев таклиф қилганми?

- Ҳа албатта. Мен ўшанда 1993 йилда туғилганлар билан машғулотларда қатнашаётгандим. Унинг ўзи мени келиб,ўйинларимни ва ҳаракатларимни кузатган. Маъқул келган экан, ўша “олтин давр”ни бошимиздан ўтказдик. Фурсатдан фойдаланиб Алексей Ефстафеев ва Аҳмаджон Мусаевга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

- Биламиз жамоага Туркманистон ва Россиядан ҳимоячилар таклиф этилди. Ҳозирда улар жамоанинг асосий таркибида ҳаракат қилмоқда. Сиз бу футболчилар билан бўладиган рақобатга тайёрмисиз?
- Албатта улар яхши футболчилар ҳисобланади. Лекин мен ҳеч қачон рақобатдан қурқмаганман ва қурқмайман ҳам. Аксинча рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

- Нима учун айнан “Қизилқум” жамоасини танлагансиз?
- 2018 йил “Маъшал” жамоаси билан шартнома туздим ва мавсумга тайёргарликни бошладим. Лекин ПФЛнинг қарори билан “Маъшал” жамоаси 1-лигага равона бўлди. Шундан сўнг, жамоа раҳбарияти кимда олий лигадан таклифлар бўлса, бемалол кетишимиз мумкинлигини айтишди. Ўша пайт менга “Қизилқум” жамоасидан таклиф бўлди ва айнан шу таклифни танладим. Худога шукур 3-мавсумки шу ердаман.


- Биламиз, жамоада сиздан ташқари яна бир Фарғона ўғлони Шукурали Пўлатов ҳам ҳаракат қилган. Лекин кейинчалик, у “Нефтчи” жамоасига ўтиб кетди. Нима деб ўйлайсиз сизни ҳам бир кун келиб “Нефтчи” жамоасида кўришимиз мумкинми?
- Катта футболга айнан “Нефтчи” жамоаси орқали кириб келганман. Албатта мен ҳам фаолиятимни “Нефтчи”да тугатишни хоҳлардим.

- Нима учун айнан ҳимоячи бўлгансиз?
- Ёшлигимдан Серхио Рамоснинг ўйинларига қизиқаман. Шунинг учун ҳам ҳимоя чизиғини танлаганман. Агар менга бошқа позицияда тўп тепишимни айтишса албатта ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёрман.

- Демак жаҳон футболида “Реал”га мухлислик қиласиз?
- Албатта! Чунки у “Қироллик клуби” ҳисобланади.

- Ўзимизнинг футболимизда қайси жамоага мухлислик қиласиз. Ёки ўша жамоанинг ўйинларига яхши муносабатда бўласиз?
- Мен ҳеч қайси жамоага мухлислик қилмайман. Лекин менга АГМК жамоасидаги собиқ жамоадошим, Элгужа Григалашвили билан тўп тепиш завқ берарди. У жуда кучли ва ақлли футболчи. Қолаверса мен уни жуда ҳам кучли ҳурмат қиламан.

- Мухлисларга айтадиган тилакларингиз...
- Нима ҳам дейман. Бизга ишонишда давом этинг. Албатта бу ишончингизни кўплаб ғалабаларимиз билан оқлаймиз. Қолаверса сўзимнинг сўнггида яна бир марта қайтараман, азиз юртдошлар ҳавотирга тушманг ва қўлингизни тез-тез ювишни унутманг.

Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика