RU

Последние новости

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  5 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз" Новости

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз"

Сайтимиз орқали "Сўғдиёна" таркибидаги янгиликлар ҳақида маълум қилиб бораётганимиздан хабарингиз бор.

Янги мавсумда юқори марраларни кўзлаётган клуб таркибга яхши савиядаги футболчиларни жалб қилишни кўзлаган. Хўш, жамоанинг бош мураббийи Иван Бошкович бу борада нима дейди?

- Қайсидир маънода катта футболда илк бор деярли тўлиқ мавсум ўтказдингиз. Аввал "Бунёдкор"да фақат йил охирида ишлагансиз. Суперлига бу борада қандай хулосаларни берди?

- Суперлиганинг даражаси юқори ва ҳар бир ўйин жуда қийин ўтди. ҳафа қиладиган жиҳати натижаларимизда барқарорлик етишмади. Лекин жамоам ҳужумкор ўйин кўрсатди, кўплаб голлар урди. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилдик. 

- "Сўғдиёна" ўз дарвозасидан кўп гол ҳам олиб чиқди. Бу нимани англатади?

- Ўтказиб юборган голларимиз биз кучайишимиз кераклигини билдиради. Мавсум якунига етди ва мен биринчи маротаба ўйин услубим учун футболчиларни танлаш имкониятига эгаман. Машғулотлар жараёнида хатоларимиз устида ишлаймиз, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Иккинчи даврада жамоада кичик кризис рўй берди. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозона олгани йўқ. Ўша паллада жамоада нималар рўй бераётганди?

- Етакчи футболчиларимиз Зенан Займович, Жасур Ҳасанов, Станислав Андреевларнинг жароҳат сабаб майдонга туша олмагани ўз таъсирини ўтказди. Барча ўйинларда биз рақобатбардош жамоа бўла олдик. Ўйин натижасини майда деталлар ҳал қилди. 

- Мавсумни икки қисмга ажратадиган бўлсак, биз Иван Бошковичнинг имзосига эга жамоани кўрдикми?

- Ўйлайманки, барча футбол жамоатчилиги қандай футбол талаб қилишимни тушунишади. Ўйин ва натижадаги барқарорликка эришиш учун эса вақт керак. Биз ишлашда давом этамиз. Тўғри йўлда эканлигимизга ишонаман. 

- Жасур Ҳасанов "Сўғдиёна"нинг энг тажрибали ва маҳоратли футболчиси эди. Бундай ёшда ўйнаётган кам сонли ўйинчи ҳисобланади. Унинг жамоани тарк этиши йўқотишмасми?

- Ҳасанов биринчи даврада етакчи ўйинчимиз эди. Иккинчи даврада жароҳат сабаб кўп ҳам майдонга тушгани йўқ. Бутун мавсумни таҳлил қилдик. Мен ва раҳбарият келаси йил учун режа ва ўзгаришларни келишиб олдик. Буларнинг барчаси профессионал футбол учун нормал ҳолат ҳисобланади. 

- "Сўғдиёна"нинг трансферлари борасида турли хабарлар қулоғимизга чалиниб турибди. Клубнинг мазкур масаладаги режалари қандай? Қишки трансферлар вақтида катта номларни кўрамизми? 

- Барча жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

- Ўтган мавсумда Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдаров, Оллоберган Каримов, Абдуллоҳ Омоналиев каби ёшларга имконият бердингиз. Янги мавсумда жамоа олдига жиддий вазифа қўйиладиган, диққат марказида натижа турадиган бўлса, ёшлар жамоада ўз ўрнини топиб кета оладими?

- Мен футболчиларни ёш ва каттага ажратмайман. Тажриба муҳим. Лекин машғулотларда ким ўзини кўрсатса, ўша ўйнайди. Бизнинг эътиборимиз жамоага ва жамоавий ўйинга қаратилади. "Сўғдиёна"да футбол ўйнай оладиган ва мен талаб қилаётган футболга мослаша оладиган ўйинчилар ўйнайди. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Албатта, сифатли футболчилар билан режаларимизни амалга ошириш осонроқ бўлади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика