RU

Последние новости

07:27Копа Америка. Мезбонлар кутилмаганда мағлуб бўлишди  0 01:48Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин  2 01:23Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"  3 01:11Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман  11 00:50Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"  9 00:20Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди  0 23:43Германия терма жамоаси футболчилари Евродаги мукофот пулларининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам бериш учун хайрия қилади  1 23:26"Ювентус"нинг ўтган мавсум гол уролмаган ҳужумчиси А Сериянинг бошқа клубига ўтади  0 23:07Илёс Зейтуллаев: "Мен жойимдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини билмаймиз"  6 22:55Кроос Евро-2024'да яриммайдонлар оралиғида ҳамда аниқ паслар бўйича энг яхши натижани қайд этмоқда  2 22:34"Реал Мадрид" посбони Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг ёмон дарвозабони деб топилди  1 22:18Суперлига. "Пахтакор" — "Бунёдкор" 1:0. Highlights  1 22:13Суперлига. "Нефтчи" — "Локомотив" 1:1. Highlights  2 21:56Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  62 21:55Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни юта олмади   38

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: "Агар эътибор ва молиявий ҳолат яхши даражада бўлса, кейинги мавсум юқори ўринларни эгаллаймиз" Новости

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: "Агар эътибор ва молиявий ҳолат яхши даражада бўлса, кейинги мавсум юқори ўринларни эгаллаймиз"

Осон бўлмаган мавсумни ўтказган "Андижон" жамоаси ўтиш ўйинида "Нефтчи"дан устун келди ва Суперлигада қолиш масаласини ижобий ҳал қилди.

Муросасиз ва шиддатли ўтган ўтиш ўйинидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Бекмуротовни суҳбатга чорладик.

- "Андижон"нинг Суперлигада қолгани билан самимий табриклаймиз. "Нефтчи" билан ўйин сизлар учун охирги чора эди. Жамоа Суперлигада оғир мавсум ўтказганига қарамай қисқа вақтда мазкур учрашувга қадар тиклана олди ва ғалаба қозониб элитада қолди...

- Табрик учун катта раҳмат. "Нефтчи" билан ўйнаб Суперлигада қолиш тақдиримизга ёзилган экан биз нима ҳам қила олардик. Мавсумдаги охирги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. 0:1 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам ютишимизга ишондим. Раҳбарлар, мухлислар, оила аъзоларимиз ва яқинларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. 

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир ва мураккаб мавсумми?

- Ҳа, шундай десак ҳам муболаға бўлмайди. Пандемия сабаб кўп узилишлар ва танаффуслар юзага келди. Қийин мавсумни ўтказдик.

-  Жамоани мавсум давомида тўрт нафар мураббий бошқаришга улгурди. Лекин якунда Отабек Ғуломхўжаев жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифасини уддалади. Бунда футболчиларга қай даражада қийин бўлди? Тўртта мураббий, тўрт хил қараш, тўрт хил услуб ва фалсафа...

- Тўғри таъкидладингиз. Қийнлаганимиз рост.  Энди бир мураббийнинг услубига мослашганимизда бошқаси келди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша қарашлари, фалсафаси, тушунчаси бор. Шу томондан ҳам қийналдик дея оламан. 

- "Андижон" жорий мавсумда жуда ҳам кам гол урди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳужумчиларимизга омад етишмади деб ўйлайман. Ўйинларда жуда кўп имкониятларга эга бўлдик, вазиятлар яратдик. Лекин охирги нуқтани қўйиш насиб қилмади. Ҳужумларни якунлашда оқсадик. Агар яратган вазиятларимиздан самара чиқара олганимизда голларимиз сони бундан ҳам кўп бўларди. 

- Клуб икки мавсум Суперлигада қолиш учун курашди. Ҳозирда эътибор ошгани ва молиявий ҳолат яхшиланганини ҳисобга олсак навбатдаги мавсумда мухлислар қандай натижа кутишлари мумкин?

- Ўтган йили бунчалик қийин бўлмаган эди. Турнир жадвалида ўнинчи поғонани эгаллагандик, боз устига аввалги мавсумда тажрибали футболчилар ҳам нисбатан кўп бўлганини айтиш жоиз.  Бу йил эса кўпроқ ёшларга ишонч билдирилди.  Ҳа, эътибор ва молиявий ҳолат яхши бўлиб турса кейинги мавсум юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. 

- "Пахтакор" билан кечган баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эдингиз. "Нефтчи"га қарши учрашувга қандай тикландингиз?

- Ҳа, Тошкентдаги ўйинда жароҳат орттириб олдим. Кўрдингиз, "Насаф" билан кубок учрашувида иштирок этмадим. Ўтиш ўйинига икки кун қолганда машғулотларга қўшилдим. Мураббийларимиз тактикалар устида иш олиб боришди. Отабек ака ўйиндан олдин олдиларига чақирдилар ва жамоага ёрдам беришим кераклигини тушунтирдилар. "Нефтчи" билан оғриқ қолдирувчи укол билан ўйнадим. 

- Мағлубиятлар, хато ва камчиликлар жамоага сабоқ бўлдими? Тўғри хулоса чиқарилдими?

- Ҳа, мағлубиятлар камчиликларимизни кўрсатиб берди. Ҳар қандай хатодан тўғри хулоса чиқариш муҳим. Мураббийларимиз машғулотларда қаерда қандай хато қилганимизни кўрсатиб беришди. 

- Отабек Ғуломхўжаев қисқа вақт ичида жамоада қандай ўзгаришларга қўл урди?

Тўғриси, "Сурхон"га мағлуб бўлганимиздан сўнг жамоадаги кўпчилик тушкун ҳолатида эди, Про лигага тушиб кетиш ҳавфи ошганди. Лекин, Отабек ака ўз кучимизга бўлган ишончни қайтара олди. Ўз майдонимизда "Машъал"ни мағлуб этдик ва бу ғалаба бизга ўтиш ўйинида иштирок этишимизни таъминлади. Энг яқин таъқибчимиз "Бухоро" эса мағлубиятга учради. Мухлисларимизга охиригача қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика