RU

Последние новости

08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  5 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  0 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  8 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1

Интервью. Дани Алвес: “Ўйлаган нарсамни гапираман” Новости

Интервью. Дани Алвес: “Ўйлаган нарсамни гапираман”

32 ёшли бразилиялик ҳимоячи Даниэл Алвес “Барселона” таркибида ишончли ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонган.

“FIFA.com”га берган интервьюсида у Бразилияда футболни ривожлантириш, илк клуби, ҳозирги муваффақиятлари ва бошқа масалалар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Дани, 13 йилдан бери Испанияда яшайсиз. Бу кўчиш сизга шахс сифатида қандай таъсир кўрсатди? Бразилиядан энг фарқли жиҳат деб нимани кўрасиз?
- Шубҳасиз, таъсири катта бўлган. Европада ўсмирликдан катта ҳаётга ўтишга тўғри келган. Бу ерда шахс ва футболчи сифатида ўсиб боришга тажриба учун имконият бўлган. Ўшанда тўғри қарорга келганман деб ўйлайман. Бразилия билан солиштирсак, энг катта фарқ одамларда. У ерда трибуналарда ишониб бўлмас даражада ҳолат юзага келади. Испанияда эса омма ўзини бошқача тутади, улар ҳиссиётни кўрсатишда ўзларини анча босишади. Улар анча хотиржам. Бунга кўникасан, чунки севимли иш билан шуғулланиб, ортиқча нарсаларга эътибор бермайсан.


- Бразилиялик футболчилар жуда эрта бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишади. Бу яхшими ёки ёмон?
- Ёмон. Албатта, оиласини таъминлаш мақсадида шундай йўл тутилади. Ҳозир Бразилияда оддий бўлмаган вазият ҳукм сурмоқда. Футбол клубларида ёш иқтидорларни ушлаб қолишга имконият етмайди. Улар яхшироқ ва фаолиятини давом эттириш учун қулай жойларни қидиришади.

- Шу сабабли Бразилия ва Аргентинада аввалги ўн йилликка нисбатан камроқ юқори савиядаги футболчилар етишиб чиқаётганига қўшиласизми?
- Қисман. Терма жамоалар мамлакат футболни ифода этади. Бразилия ва Аргентина ютуқлари туфайли ҳурматга сазовор. Лекин футбол жойида турмайди, у ривожланиб боради ва биз бу тараққиётдан ортда қолдик. Биз энг юқори савияда рақобатбардошликни сақлаш учун ҳаракат қиламиз. Ўйинчилар жаҳоннинг энг кучли чемпионатларида пайдо бўлишмоқда. Терма жамоани доимо юқори чўққида кўришни истаган бўлардик.

- Бразилия ва ўсмирлик пайтингизга қайтамиз. Машҳур бўлишни хоҳлагансиз. Ростдан ҳам болалигингиздан дастхат беришни машқ қилганмисиз?
- Ҳа! Ўзимни мусиқа ёки футболга бағишлашимни билгандим. Ҳар икки ҳолда ҳам дастхат беришимга тўғри келарди. Лекин шундай муваффақиятларга эришишни ўйламагандим – буюк клуб ва Бразилия терма жамоаси футболчиси бўлишни. Болаликда камроқ нарсаларни орзу қилгандим. Асл ҳолат эса кутганимдан ҳам ошиб кетди.


- Машҳурликнинг салбий тарафлари ҳам борми?
- Албатта. Футболни ўраб турган нарсалар ёқмайди. Спортни ёқтираман, бироқ у “сариқ матбуот” томонидан ҳаддан ташқари эътибор билан кузатилади. Бу ўйинга зарар етказади. Доимо кимнингдир назари остида турамиз. Аввал қизиқиш майдонда рўй бераётган нарсаларга қаратиларди. Ҳозир унинг атрофига кўчиб чиқилган.

- Бунга фаол қаршидек таассурот уйғотасиз. Нега?
- Чунки юзага келган ҳолатда озроқ чарчадим. Мен футбол ва майдондаги ўйинчилар ҳақида кўпроқ гапиришларини истардим. Футболчилар ўзлари топаётган маошни қандай оқлаётгани, қандай яшаётгани, майдонга тушиш учун қандай курашаётгани, айнан майдонда кураш олиб боришларини таъкидлашлари лозим. Бироқ ўз фикрингни айтаётганда норозилар топилади. Чунки одамлар фақат мақтовни эшитишга кўниккан, танқидни эмас. Бироқ бу шахсий фикрим, тушуняпсизми? Менга барибир: менда аниқ фикр бўлса, уни айтаман. Шундан кейин менга яхши ёки ёмон муносабатда бўлишлари муҳим эмас. Мен эркин одамман ва фикрларимни билдираман.


- Унда футболга боғлиқ саволга ўтамиз. Сиз ўйнаётган ҳозирги “Барселона” энг кучли деб ҳисоблайсизми?
- Охирги 5-6 йилда шунчаки ажойиб жамоани кўряпмиз. Одамлар бундай савияни сақлаб қолмаслигимизни таъкидлашган бир пайтда биз қайтамиз ва уни яна намойиш қиламиз. Бу ҳар бир ўйинчи орзу қилиши мумкин бўлган футболдаги барқарорлик савиясидир. Биз ғалабаларни коллекция қиламиз, чўққида қолишга интиламиз. Ғалабаларимиз гарови шунда. Навбатдаги рақиб жуда яхши тайёр экани ва биздан устун келиши мумкинлигини яхши тушунамиз, лекин бундай ғолиблик руҳига бошқа жамоани кўрмайман. Бу ишониб бўлмас ҳолат. Футболнинг ҳақиқий мухлислари учун “Барса” ҳайратланишга сабабдир.

 - Диққат марказда одатда Месси, Суарес ва Неймар бўлади. Буюк футболчилар қаторида Дани Алвес қайси ўринни банд этади?
- Камералар фақат баъзи ўйинчиларга улар ростдан буюк бўлгани учун қаратилади. Лекин такрорлайман, футбол фақат ҳужумдан иборат эмас, у – жамоавий ўйин. Масалан, шеригим Хавьер Маскерано охирги жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказди ва мусобақанинг энг яхши футболчилари қаторидан ўрин олишга ҳақли эди. У амплуаси бўйича бузувчи ва матбуот уни шунинг учун тилга олмайди. Мен майдонда доим мендан кутишаётган ва шерикларимга зарур нарсаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мен тўлиқ маънода жамоавий футболчиман. Бундай муносабат “Барса” футболчиларида мужассам. Ғалабаларимиз сабаби шунда. Шунча юлдузни бир жамоада бирлаштириш осон эмас. Уларнинг оддий бўлиб қолиши ҳам осон эмас. Ҳозирги кунда жамоамиз барчанинг ҳурматига сазовор бўлиши сабаби шу.


- “Барса”дан кейин фаолиятингизни қаерда давом эттирасиз?
- Ўз вақтида фаолиятимни ўзим бошлаган “Баия”да тугатишга ваъда берганман. Улар менга ўшанда футбол ҳаётига йўлланма берганига миннатдорчилик билдиришни шу тариқа мақсад қилганман. Бу мен ва клуб учун фойдали бўлган ҳолда фаолиятимнинг якуний қисмини ўша ерда ўтказаман. Яхши ҳолатда бўлиб, кутаётганларни алдашни истамайман. Бундай вариант барчани қониқтириб, менга фаолиятимни “Баия”да тугатишга ёрдам беради деб умид қиламан.
Мен мусиқа, мода ва саёҳатга қизиқаман. Улардан бирини ҳаётга олиб киришнинг ўзи ажойиб, учаласи бўлса яна яхши. Улар мени илҳомлантиради, мен ёқтирган нарсам билан шуғулланаман холос. Ўзимни келажакда футболда кўрмайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика