RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак" Новости

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"

Бу йил Қашқадарёдан Суперлигада бир йўла 3 та жамоа иштирок этади.

Сўнгги бор бундай ҳолат Суперлигада 2017 йил содир бўлган эди. Айни пайтда "Машъал" ва "Шўртан" Тошкентда тараддудни олиб бормоқда. Ғузорликлар кеча Тожикистоннинг ЦСКА клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйиндан сўнг жамоа устози Анвар Бердиевга юзландик. 

- Қишда "Шўртан"га бошқа мураббий тайинланиши ҳақида хабарлар чиққанди. Якунда эса жамоани мавсумга сиз тайёрламоқдасиз. Дастлаб мазкур вазият ва Суперлигага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Суперлигага ҳозирлик яхши кетмоқда. Хабарингиз бор, 5 январь санасидан Ғузорда йиғинга киришдик. Биринчи ва иккинчи босқични ўзимизнинг қароргоҳимизда ўтказдик. Тўғри айтдингиз, янги бош мураббий излаётган эдик. Лекин клуб раҳбарлари менга ишонч билдиришга қарор қилишди. Про лицензиясига ўқиш жараёнида жамоа билан бирга бўлиш имконияти камаяди. Шунинг ҳисобига яхши мутахассис топишга қарор қилдик. Барчасини гаплашиб олдик, керакли шароитларни қилиб беришмоқда. Ҳозирда Тошкентда ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларимизни кўриб оляпмиз. Ҳар бир футболчига имкон бермоқдамиз. Ушбу учрашувларида камчиликларимизни, қаерда қандай хатога йўл қўяётганимиз текшириб оляпмиз десам тўғри бўлади. Бу йил Ғузор мухлисларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. 

- Жамоа Суперлигада рақибларига қанчалик рақобат туғдиради?

- Биласиз, Суперлигада рақобат юқори. Биз бюджетимизга яраша футболчиларни жалб қилдик. Жамоамиз раҳбарлари имкон даражасида ёрдам беришмоқда. Уларга раҳмат айтаман. Янги мавсумда майдонда рақибларга жанг таклиф қиламиз. Жамоамизга келган футболчилар бунга тайёрлар. Ҳеч қайси жамоа "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак. Жанговар жамоа шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Элитага чиқиш омад туфайли юз бердими?

- Суперлигага чиқишимизни омадга боғласак ҳам бўлади. Лекин буни тезроқ эсдан чиқаришимиз керак. "Шўртан" ўз вақтида ОФК кубогида ўйнаган, Ўзбекистон кубоги финалига чиққан. Жамоани яхши ўйинларини қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

- Тақвим жамоага қандай келди?

- Тақвим бўйича нима дердим, дастлабки 5-6 та турда жамоалар кучи тенг бўлади. "Хоразм" билан илк турда ўйнашимиз, кейинги рақиблар нисбатан қулай келди деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинда рақибларга ўз ўйинимизни ўтказиш ва очко олиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. 

- Одатда мураббийлар битта мавсумга битта таркиб шакллантиришади ва ротациялар қилишга қийналишади. Сизни бу йил захира муаммоси қийнамайдими?

- Про лигада ўйнаган футболчиларнинг аксариятини сақлаб қолдик, чунки улар ўтган йили катта меҳнат қилишди. Имконият берамиз. Янги футболчилар ва ўзакни жипслаштириб янги даражага олиб чиқишимизга ишонаман.

- Чемпионлик учун курашда фаворитлар кимлар? Мавсумни барқарор ўтказиш нимага кўпроқ боғлиқ?

-  Суперлигада "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор" ОКМК, "Навбаҳор" чемпионлик учун курашишини тахмин қиламан. Олдиндан башорат қилишни ёмон кўраман. Қолганини мавсум давомида кўриб борамиз. Ким қандай тайёр бўлса натижа ҳам шундай бўлади. Яхши машғулот ўтказиб ёмон футбол ўйнаш мумкин эмас. Ёмон машғулот ўтказиб яхши футбол ўйнаб бўлмайди. Барибир мавсум давомида даражаси юқори футболчилар асосий планга чиқиб ўйиннинг тақдирини ҳал қилиши мумкин. 

- Легионерлар борасидаги позициянгиз қандай?

- Кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман. Мен ўзимнинг йигитларимга имкон бераман, легионерларни улардан устун тарафини кўрмаяпман. Олдин барибир кучли легионерлар келган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика