“Интер” Вертонген ва Мертенсни текинга қўлга киритиши мумкин
19 фев 2020 23:46
Новости
“Интер” Вертонген ва Мертенсни текинга қўлга киритиши мумкин
Миланнинг “Интер” клуби “Наполи” форварди Дрис Мертенс ва “Тоттенҳэм” ҳимоячиси Ян Вертонген билан шартнома имзолаши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato.
Миланликлар ҳар иккала футболчи билан мавсум тугагач, улар эркин агентга айлангач, шартнома тузишмоқчи. Ушбу ҳолатда улар Италия клубига текинга келиб қўшилишади.
Мертенс “Наполи” билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. “Интер” футболчига худди “Наполи”даги сингари маош таклиф қилиши мумкин.
Вертонген эса катта эҳтимол билан мавсум якунида “Тоттенҳэм”ни тарк этади. Лондон клуби унга янги шартнома таклиф қилмаган.
Айни пайтда “Интер” Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. Конте шогирдлари 24 учрашувда 54 очко жамғаришган.
Комментарии