"Интер" Пиолини ҳайдамоқчи эмас
30 мар 2017 16:10
Новости
"Интер" Пиолини ҳайдамоқчи эмас
"Интер" бош мураббийи Стефано Пиоли жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай жамоани бошқаришда давом этади.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти Пиолини жамоада қолдиришга қарор қилди.
Стефано Пиоли Франк Де Бур истеъфосидан сўнг бош мураббийга айланган эди. 51 ёшли мутахассис ва "Интер" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади. "Интер" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида янги футболчилар учун пул ажратишга ваъда берди.
"Интер"га "Вольфсбург" ҳимоячиси Рикардо Родригес, бир марказий ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ўтиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии