"Интер Майами" Ди Марияни қўлга киритмоқчи
08 июн 2023 15:31
Новости
"Интер Майами" Ди Марияни қўлга киритмоқчи
Ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария Майамининг "Интер" клубига ўтиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, MLS клуби 35 ёшли футболчини эркин агент сифатида қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи учун Европа клубига ўтиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Қайд этилишича, айни дамда "Бенфика" Ди Марияни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, "Интер Майами" Серхио Бускетс билан шартнома имзолаш илинжида юрибди.
Ди Мария 6 июнь куни "Ювентус"ни тарк этишини элон қилди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Лионель Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии