“Интер” ҳимоячиси: “Реал”ни таслим этишга қодирмиз”
28 окт 2020 21:35
Новости
“Интер” ҳимоячиси: “Реал”ни таслим этишга қодирмиз”
“Нерадзуррилар” аъзоси Эшли Янг Чемпионлар Лигаси доирасида “Шахтёр”га қарши сафарда ўтган баҳсдан кейин ўз фикрларини айтди.
“Гол ўтказиб юбормадик, аммо устунлигимизни ҳисобга олсак, уйга бир очко билан қайтганимиздан кўнглимиз тўлди.
Қийин гуруҳдамиз, аммо Чемпионлар Лигасида доим шундай. Натижадан хулоса чиқаришимиз ва бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак. Шу каби ўйнасак ва ўз имкониятларимиздан фойдалансак, Мадридда ғалаба қозонишимиз мумкин”, дейди Янг.
Эслатиб ўтамиз, 3-тур доирасида ўтадиган “Реал” – “Интер” баҳси 3 ноябрда ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии