RU

Последние новости

20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  3 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  10

“Интер” Бэйлни ижарага олиши мумкин Новости

“Интер” Бэйлни ижарага олиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа билан хайрлашиши мумкин.

«Sport Mediaset»нинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Интер” қизиқмоқда. 29 ёшли футболчи “кўк-қоралар” раҳбарияти билан учрашиб, шартнома бандлари бўйича музокара ўтказган.”Интер” футболчини “Реал”дан ижарага олиши кутилмоқда.

Илгарироқ “Реал” мураббийи Зидан футболчини 8 июлдан бошланадиган мавсумолди йиғинларга жалб этиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Қироллик клуби раҳбарияти эса ҳалигача футболчини сотиб юбориш ниятидан қайтгани йўқ. Мадридликлар уэлслик футболчининг трансфер бозоридаги қиймати ҳали ҳануз баланд эканлигига шубҳа қилишмаяпти.

29 ёшли Бэйл жорий мавсумда Испания чемпионатида 29 та учрашувда (21 тасини асосий таркибда бошлади) майдонга тушиб, саккизта гол уришга эришди ва уч марта самарали тўп узатишни амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика