RU

Последние новости

20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  11 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  31 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар Новости

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар

"Реал" ҳужумчиси "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал илк учрашувида (3:0) ўз жамоасининг 80% голли ҳужумларида иштирок этди.

"Кекса синьора" билан ўйиндан сўнг "Реал"нинг жорий мавсум ЧЛдаги голлари сони 25тага етди, уларнинг 14тасини Роналду урган, 3тасида жамоадошига пас берган, яна 3тасида эса ассистентдан аввалги узатма муаллифи бўлган. Ўз жамоасининг голларида иштирок этиш бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллаб турибди, у "Барселона"нинг 69% голли ҳужумларида қатнашган.

Роналду ЧЛнинг бу мавсумида битта гол учун ҳаммадан кам вақт сарфламоқда (ўртача 61 дақиқа). Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин "Севилья" форварди Виссам Бен-Йеддерга тегишли (75 дақиқа). Жорий мавсум Роналду Испания чемпионатида гол уриши учун ўртача 96 дақиқа керак бўляпти.

Роналду "Ювентус" дарвозасига 7та зарба берди. Португалиялик зарбалар сони бўйича таъқибчиларидан анча узоқлашиб кетган. Роналду ҳисобида 62та зарба бор, иккинчи ўрин Пауло Дибалага (33), учинчи ўрин эса Лионель Мессига (32) тегишли.

Роналду "Ювентус"га қарши баҳсда курашларда ғолиб бўлиш (10) бўйича энг яхши футболчи бўлди. Бу натижа Криштианунинг жорий мавсумдаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. У ҳар 90 дақиқада ўртача 4,5та курашда ғолиб бўлмоқда.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика