Инсинье жароҳат олди ва “Барселона”га қарши майдонга туша олмаслиги мумкин
02 авг 2020 08:56
Новости
Инсинье жароҳат олди ва “Барселона”га қарши майдонга туша олмаслиги мумкин
Италия чемпионатининг 38-турида “Лацио”га (3:1) қарши беллашувда “Наполи” сардори Лоренцо Инсинье ўйинни охиригача давом эттира олмади.
Учрашув давомида орттириб олган жароҳати туфайли у 84-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб беришга мажбур бўлди.
Майдонни тарк этаётган футболчи кўз ёшларини яширишга уринган бўлсада, унинг чап оёғига қўйилган муз бўлаги неаполликлар сардорининг жароҳат олганидан дарак берарди.
Шу тариқа Инсиньенинг ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида (“Барселона”га қарши ўйин 8 август куни “Камп Ноу”да ўтказилади) майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии