RU

Последние новости

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Инсайдер Фабрицио Романо қандай ишлайди? Кунига камида 50та қўнғироқ, 5 соатлик уйқу ва маълумотни 3 босқичда текшириш... Новости

Инсайдер Фабрицио Романо қандай ишлайди? Кунига камида 50та қўнғироқ, 5 соатлик уйқу ва маълумотни 3 босқичда текшириш...

Сиз Евро футболга оид материаллар инсайди олдида Фабрицио Романо исмига кўзингиз тушгани аниқ.

Трансфер ойнаси очилганида, у ижтимоий тармоқ ва янгиликлар сайти лентасида янада кўпроқ кўринади.

У ҳақида қисқача фактлар:

  • У "Sky Sport Italiа"да 19 ёшидан бери ишлайди. Шунингдек, "The Guardian" нашрига ҳам ёзади
  • Аввал Романо бошқа машҳур инсайдер Жанлука Ди Марцио штабида ишлаган
  • Унинг твиттерида 2,3 млн обуначилари бор. Контентининг деярли 90%и — инсайдлар. Ҳар бир твит тахминан ўнг мингта лайк йиғади
  • Инстаграмдаги обуначилари сони — 1,7 млн. У ерда ҳам асосан инсайдлар

Биз нега унинг инсайдларига ишонишимиз керак?!

Романо — тўлиқ текширмасдан туриб ҳеч бир маълумотни чоп этмайдиган инсонлардан бири ҳисобланади.

Унинг сўзларига кўра, хабарни камида 3та манба тасдиқлаганидан кейингина, твиттерга хабар жойлаштирар экан. Оддий мисол: ўтган ёзда Италия оммавий ахборот воситалари "Оливье Жиру "Интер"га ўтади" деган хабар чоп этди. Бироқ қайсидир манба буни тасдиқламагани учун, Романо бу хабарни нашр этмади. Натижада Жиру "Челси"да қолганди.


Фабрицио Романонинг одатий иш куни 50тадан кам қўнғироқсиз ўтмайди

У ўзи учун схема ишлаб чиққан. Миш-мишга кўзи тушса — шаблон бўйича ҳаракатни бошлайди:

1. Аввало агентларга қўнғироқ қилади. Романо улар асосий манба эканини яширмаган.
2. Агар агент ҳеч қандай маълумот тақдим этмаса, клубларга қўнғироқ қилишни бошлайди. Асосан — спорт директорларига. Пьер Аузилио ("Интер" спорт директори) Романони тартибли журналист деб атаган.
3. Фабрицио Романо энг охирида ўйинчиларга телефон қилади. Фақат бир муаммо бор: кўпинча футболчилар яқин кунларда нима бўлишини билишмайди. Шунинг учун, бу доим ҳам энг ишончли манба бўлолмайди.

Агар битимлар Италия клубларига тегишли бўлмаса, Романо шу тарзда ишлайди. Агар медиада А Серия клублари трансферига оид муҳокама кетса, у футболчи ёки агентнинг келиши, тиббий кўрикдан ўтиши, шартнома имзоланиши ҳақидаги хабарни биринчилардан бўлиб эълон қилиш мақсадида шаҳар, база, меҳмонхоналар бўйлаб ҳаракатни бошлайди.

"Трансфер ойнаси — бу жунгли. Исталган нарса бўлиши мумкин. Бу худди Чемпионлар Лигаси ўйинидек. Ҳеч нимани ўтказиб юбормаслик учун ҳар бир кунга пухта тайёрланиш зарур. Мен кунига 500га яқин телефон қўнғироқларини амалга ошираман. Шу сабаб телефонни ўзимнинг дўстим деб атайман".

Трансфер ойнаси очиқ кунда, Романо 5 соат дам олади — эрталаб 5 - 10 оралиғида. Уйғонгач, у футболчи ва клублар вакиллари билан суҳбатлашишни бошлайди. Романо Миланда истиқомат қилади ва шаҳарни "Италия ва Европа трансфер бозори маркази" деб ҳисоблайди — кўплаб келишувлар, у Италия клубларига алоқадор бўлмаса ҳам, айнан шу шаҳарда ҳал қилинади.

"Биласизми, ҳамма келишувлар ҳам клуб офисларида ҳал бўлмайди. Функционерлар, агентлар ва футболчилар исталган жойда кўришади: меҳмонхоналар ёки ресторанларда. Шу сабабли, биз худди покемонларни излайдиган ўйинни ёқиб юборгандек вазиятга тушамиз — биз ҳам шу йигитларни ушлашимиз зарур.

Баъзан биз тўққиз соат вақтимизни сарфлаб, ҳеч қандай арзирли маълумотни қўлга кирита олмаймиз. Баъзан эса шунчаки қаергадир борасан ва у ерда Поль Погба билан Мино Райолани учратасан. Ҳа, айтганча, Мино Райолани "ушлаш" чиндан — қандайдир "вау" ҳисобланади"

Романо ҳозир трансфер бозорида вазият мураккаброқлигини таъкидлайди. Бундан ўн ва ундан кўпроқ аввалги давр билан асосий фарқ — олдинлари клублар трансфер борасида келишишлари учун бир ҳафта етарли бўлган бўлса, ҳозир аксарият келишувларга ойлаб вақт талаб қилинмоқда. Ҳозир шунчаки ҳал қилиниши керак бўлган кичик деталлар кўпайди.

Мисол учун — агентнинг улуши. Романо мисол келтиришни ҳам унутмади. Ўтган ёз "Ювентус" икки ҳафтада "Аякс" билан Матиас Де Лигт трансфери борасида келишувга эришган. Ундан кейин яна бир ой Райолани кўндиришга кетди.

Фабрицио Романонинг амалга ошган ТОП инсайдлари

Охиргилардан:

  • Кристиан Эриксен "Интер"да. Романо бу ҳақида биринчилардан бўлиб хабар бермаганди. Бироқ биринчи бўлиб келишув тафсилотлари тўғрисида айтган.
  • Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да. Расмий хабар чиқишидан бир кун олдин бу ҳақида материал чоп этган.
  • Криштианунинг "Ювентус"га ўтиши.
  • Лукаку – "Интер"да.
  • Лерой Сане ва унинг "Бавария"га трансфери. Романонинг айтишича, Кристиан Фальк маълумотни тасдиқлагани бу инсайднинг янада қимматли қилади. Фальк — немис журналисти. 20 йилдан буён "Бавария"га оид инсайдлар соҳиби ва 16 йилдан буён "Bild"да ишлайди.

Одатда у "Бавария" ва немис футболига оид кўплаб инсайдларни инкор қилади. Бироқ Саненинг трансфери ҳақидагисини Фальк дарҳол тасдиқлади.

"Қовун туширишлар" ҳам бўлиб туради. "Bleacher Report" ўтган йил Романо ҳақида қисқа бир фильм ишлади. Унда Фабрицио Анхель Корреанинг "Милан"га ўтишга жуда яқинлигини айтганди — якунда футболчи "Атлетико"да қолди. Ўша фильмда Романо ҳимоячи Дармиан трансфер ойнасида Италияга қайтиши қийинлигини маълум қилган. Кўп ўтмай Маттео "Парма" билан шартнома имзолади.

Барча инсайдлар масштабида бу хатолар кичик қисмнигина ташкил қилади.


Фабрицио Романо ҳақида яна нималарни билиш зарур?

Романонинг ўзи икки нарсани ажратиб кўрсатади.

Биринчиси — "Here we go" шиори. Бу сўзларни Фабрицио ҳар бир келишув якунланганидан кейин ёзиб қолдиради.
Иккинчиси — фаолият старти. Романо "Sky Sports Italia"га ўтганига икки ҳафта бўлганда биринчи инсайдларини маълум қилган. Ўшанда унга "Барселона" академиясига алоқадор агент қўнғироқ қилган ва ўзининг икки иқтидорли футболчилари ҳақида ёзишни сўраган.

Бу мижозлар Мауро Икарди ва Жерар Деулофеу эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика