RU

Последние новости

19:55Азмун БАА клубига ўтади  1 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  0 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  0 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  1 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  4 17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   1 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  4 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  8 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  26 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  2 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2

Инқироз: "Ливерпуль"нинг муваффақиятсиз старти сабаблари Новости

Инқироз: "Ливерпуль"нинг муваффақиятсиз старти сабаблари

"Ливерпуль" сўнгги йиллардаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда.

"Қизиллар" айни дамда Англия Премьер-лигаси жадвалида 7-ўринда боришмоқда ва етакчи ("Арсенал")дан 11 очко ортда боришмоқда. Бу чемпионлик пойгаси у ёқда турсин, топ-4 учун ҳам бироз кўп. Мерсисайдликларда инқироз кузатилмоқда – бу факт. "Манчестер Сити" ва "Вест Хэмг"га қарши ғалабалар умумий картинани унчалик ҳам ўзгартирмайди. Аммо, ҳаммасини мураббиййга ағдариб қўйиш жуда ҳам осон. "Ливерпуль" – инқирозда, бунга сабаблар бор.


"Қариётган" жамоа


"Қизиллар" ҳар бир трансфер ойнасида ишлашади, аммо ҳеч қачон кўплаб харидлар қилишмайди. Мерсисайдликлар асосан ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган аниқ шартномалар имзолайдилар. "Ливерпуль" жамоани қайта қурмоқда, аммо сифатни йўқотмаслик мақсадида, буни жуда ҳам эҳтиёткорлик билан қилмоқда. Таркибни ёшартириш борасидаги секин ишлар "қизиллар"ни ҳозирда Премьер-лигадаги энг ёши катта жамоалардан қилиб турибди.

Мерсисайдликлар ўртача ёш бўйича фақатгина "Фулхэм" ва "Вест Хэм"дан ортда боришмоқда. 2017/18 йилги мавсум АПЛда уларда энг ёш жамоа эди. Ҳозирда улар бу бўйича 18-ўриндалар. "Ливерпуль"нинг ҳар бир ўйинида 30 ва ундан катта ёшдаги ўртача 7 ўйинчи ҳаракат қилмоқда. Бу АПЛдаги юқори кўрсаткич.



Энг ёши катталар Жеймс Милнер (36 ёш) ва Адриан (35). Ундан кейин Жордан Хендерсон (32), Тьяго Алькантара (31), Роберто Фирмино (31), Жоэль Матип (31) ва Виржил ван Дейк (31) бормоқда. Алиссон ва Муҳаммад Салаҳ 30 ёшдан. Ёш ўтиши билан ўйинчиларда тезлик ва самарадорлик пасайиб боради, улар жароҳатга кўпроқ мойилроқ бўлишади. Тажриба – бу яхши, аммо сифатли ёш ўйинчилар ҳам керак. Ҳозирда бундайлар "қизиллар"да кўп эмас.


Трентнинг пасайиши


Трент Александер-Арнольд – Премьер-лигадаги энг ижодкор ҳимоячилардан бири. Аммо, мерсисайдликлар тарбияланувчиси доим мудофаада заиф бўлган, жорий мавсумда эса жуда ҳам ёмон. Жорий мавсум "Ливерпуль"нинг рақиблари кўпроқ Трент жойлашган ўнг қанот (43%)дан ҳужум қилишмоқда. Илгари, футболчининг заиф ҳаракатлари ҳужумдаги ўйин билан қопланиб кетган бўлса, жорий мавсум бу кўрсактич ҳам жуда пасайиб кетди.

"Қизиллар" тарбияланувчиси жорий мавсум Премьер-лигадаги 9та ўйинда атиги 1та гол урди. Трент жорий мавсумда ёмон ўйнамоқда, аммо барчасини унга юклаб қўйиш адолатсизлик. Бутун "Ливерпуль" мудофаасининг айби жамоа АПЛда аллақачон 12та тўп ўтказиб юборганида. Ундан пастдаги "Брайтон" ҳам камроқ ўтказган.



Ўтган мавсумдан фарқли равишда мерсисайдликлар ҳимоячилар камроқ яккама-якка курашларни ютишган – ўйинда ўртача 42,8 (46,2 бўлган). Бундан ташқари, рақиблар "Ливерпуль" жарима майдончасига ўртача 25 бор узатма (ўтган мавсумда 20та эди) амалга оширишмоқда. Трентнинг "пасайиши" "қизиллар" учун яққол сезилиб туради, аммо бундан ҳам муҳими, бутун мудофаа чизиғида муаммо бор. Алиссон ҳозирда АПЛда 4тагина "қуруқ" ўйин ўтказган – юқори ўринлар учун курашга камроқ.


Ҳужумдаги муаммолар


Мерсисайдликлар ёзда Садио Манедек муҳим ўйинчини йўқотишди. Сенегаллик ҳар мавсумда нафақат 10тадан кўп гол урарди, балки ассистлар, умуман жамоанинг ҳужум чизиғига катта таъсир кўрсатарди. Мане "Бавария"га йўл олди, "Ливерпуль"га эса "Бенфика"дан Дарвин Нуньес келди. Ёш ҳужумчига катта умидлар боғланмоқда, аммо у ҳозирча Премьер-лигада атиги 3та гол урди. Бу 75 млн евролик форварддан кутилаётган нарса эмас.

Муҳаммад Салаҳнинг самарадорлиги пасайишини алоҳида кўрсатиш керак. Мисрлик ҳозирча АПЛда атиги 3та гол урди. Вингер жорий мавсум ўртача 0,26 гол (ўтган мавсум ҳар бир ўйинда 0,75 эди) урмоқда. Футболчи бир ўйин давомида ўртача 0,90та зарба бермоқда (ўтган мавсум – 1,96). Бундан ташқари, Салаҳ ўтган мавсумга нисбатан (ҳар бир ўйинда 0,39 ассистга қарши 0,42) камроқ ассист бермоқда ва кам эҳтимолий голли вазият яратмоқда (0,26га қарши 0,59).



Ҳозирда "қизиллар"нинг энг яхши тўпурари Роберто Фирмино (Премьер-лигада 6та гол) ҳисобланади, аммо бразилиялик ҳам сўнгги йилларда барқарор эмас. Бунга қўшимча равишда чарчаган Салаҳ ва АПЛга ҳали кўникмаган Нуньесни қўшиш мумкин. Ҳали Премьер-лиганинг жорий мавсумида гол урмаган Диогу Жота бор, аммо унда жиддий жароҳат бор, шунингдек Луис Диас ҳам лазаретда. "Ливерпуль" ҳали ҳам кам гол урмаяпти (22та гол, АПЛда 4-ўрин), аммо "қизиллар"нинг ҳужум чизиғи олдингидек эмас.


Жароҳатлар


Жароҳатлар кўпинча натижалар учун баҳонадек кўринади, аммо мерсисайдликларда ҳақиқатдан ҳам кадрлар муаммоси бор. Премьер-лигадаги 11 тур давомида "Ливерпуль"нинг деярли ярим таркиби лазаретдан ўтди. Ҳозир ҳам вазият яхши эмас. Трент ва Матип сафга қайтди. Аммо, "қизиллар" лазаретида Диас, Жота, Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Артур Мело қолмоқда. Бразилиялик билан вазият қайғулироқ, у "Ювентус"дан ўтганидан сўнг мерсисайдликлар сафида Чемпионлар Лигасида атиги 18 дақиқа ўйнашга улгурди, АПЛда эса ҳали дебют қилмади.

"Ливерпуль"нинг оғир кадрлар муаммоси жамоада асосий ўйинчиларнинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқлигида ҳам. Алиссон, Трент, Салаҳ ва Энди Робертсон сўнгги 4 йил ичида Премьер-лигада ўйнаган 7 ўйинчилардандир. Хендерсон, Жота ва ван Дейк ҳам кўп ўйнайди. Ротациянинг йўқлиги ўйинчиларни жуда ҳам чарчатмоқда, ёки жароҳатга мойил қилиб қўймоқда.



Жорий мавсум Жаҳон чемпионати сабаб футболчиларнинг тақвими янада тиғиз бўлади. Шу боис инқироз янада авж олиб кетмаслиги учун "қизиллар" таркибни ёшартириш ва қисман қайта қуришни бошлаши керак. Албатта, мерсисайдликлар ҳозирда муносиб ўринбосарни топишлари осон эмас. Аммо, айнан шу топ-клубнинг вазифаси – ўтиш даврини ғалабаларга ўрганиб қолган мухлисларга сездирмаслик.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика