Иньеста, Подольски, Вилья ва Вермален ўйнаётган клуб ОЧЛга чиқди
01 янв 2020 12:57
Новости
Иньеста, Подольски, Вилья ва Вермален ўйнаётган клуб ОЧЛга чиқди
Бугун Японияда Император кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финалда "Виссел Кобе" ва "Кашима Антлерс" клублари тўқнаш келишди.
Унда Торстен Финк бошчилигидаги "Виссел Кобе" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Император кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари "Виссел" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.
"Виссел Кобе" - "Кашима Антлерс" 2:0
Голлар: Инукаи 18 автогол, Фужимото 38.
Таъкидлаш лозимки, "Виссел Кобе" сафида Андрес Иньеста, Лукаш Подольски, Давид Вилья ҳамда Томас Вермален каби машҳур футболчилар тўп тепишади.
Комментарии