Иньеста "Барселона"га мураббий сифатида қайтмоқчи
10 янв 2020 11:54
Новости
Иньеста "Барселона"га мураббий сифатида қайтмоқчи
"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста келажакда мураббий бўлиш имкониятини истисно қилмади.
У ўз кучини Каталония клубида синаб кўрмоқчи. Аммо, бу ҳали орзу. Сабаби Иньеста ҳали ҳам "Виссел Кобе"да ўйинчи сифатида фаолият юритмоқда.
"Мураббийлик мавзуси мени жуда қизиқтиради. Ҳаётимнинг қайсидир қисмида "Барселона"га қайтишга қарши эмасман. Бироқ булар назарий тахминлардир. Ҳозир эса футбол ўйнашни давом эттираман", - дейди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Андрес Иньеста 2002-2018 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии