RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Инчеон 2014. Таэквондочиларимиздан битта олтин ва битта кумуш! Новости

Инчеон 2014. Таэквондочиларимиздан битта олтин ва битта кумуш!

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтаётган 17-Осиё ўйинларининг таэквондо бўйича мусобақалар давом этмоқда.

87 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафаини ҳимоя қилаётган спортчимиз Жасур Бойқўзиев финалда ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди. У финалда Жанубий Корея вакили Шин Йеонг Раэга қарши татамига чиқди ва 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жасур 1/8 финалда эронлик Юсуф Карамига қарши кечган кескин баҳсда 5:4 ҳисобида зафар қучганди. Чорак финалда иорданиялик Муҳаммад Ал Шожаҳей таслим этилганди - 6:0. Ярим финалда эса Жанубий Корея вакили Шин Йеонг Раэга қарши татамига чиқди ва 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, 74 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафаини ҳимоя қилаётган спортчимиз Никита Рафалович финалда эронлик Маъсуд Хажизавареҳга қарши татамига тушди. Афсуски баҳсда рақиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, Никита Ўзбекистон ҳисобига кумуш медалини қўшиб қўйди.

Бунгача у 1/8 финалда афғонистонлик Дав Роогхбик Забиҳуллоҳни 4:1, чорак финалда таиландлик таэквондочи Ила Он Пирхатхепларни 13:1, ярим финалда эса Жанубий Корея вакили Сонг Йонг Геонгни 12:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика