RU

Последние новости

23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  0 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  2 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  0 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  5 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  11 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  5 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  1 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2 18:17АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади  3

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ Новости

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

"France Football" "Олтин тўп" совринини Винисиус эмас, Родрига топширгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кимдир Винисиусдан совринни ўғирлашди деса, яна кимдир Родри ҳам неча йилдан бери стабил ўйин кўрсатмоқда — у бунга лойиқ, деяпти.

Нима бўлганда ҳам соврин ўз эгасини топди ва энди ҳеч ким ҳеч нимани ўзгартира олмайди. Маросимда ғолиб эълон қилингач, Родрининг реакциясида ҳам чуқур маъно бор.    

Қизиқ томони, ўз нуқтасида жаҳоннинг энг зўри бўлган Родри бу каби номинацияларда юқори баҳоланмасликка ўрганиб қолгани ҳам балки сабаб бўлгандир. Гап шундаки, "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари ТОП-8га кирмаганидан ташқари, клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигаси мавсум рамзий термасида ҳам испанияликка жой топилмаганди. ЕЧЛ рамзий термаси ярим ҳимоясига Витинья, Забицер ва Жуд Беллингем лойиқ кўрилганди. 


Минглаб нашрлар, миллионлаб мухлисларнинг тахминларига қарамай, соврин Родри бу курашда ғолиб чиқди. Узоқ йиллардан буён илк бор "Олтин тўп" ҳужумчи ёки ҳужумкор футболчига эмас, кўпроқ ҳимояланишда тер тўкадиган йигитга насиб қилди. Балки бунга унинг ўзи ҳам ишонмагандир, лекин "имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ" деган гап, яна бир бор исботини топмоқда. Шундай экан, ўз мақсадингиз йўлида тўхтаманг!

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика