RU

Последние новости

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  23 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

"Imkon Plus" тақдим этади, "Odil Cup - 2016" Новости

"Imkon Plus" тақдим этади, "Odil Cup - 2016"

Эртага Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида футбол фестивали старт олади.

Одил Аҳмедов билан реклама шартномасини имзолаган "Imkon Plus" компанияси бош ҳомийлигида ўтказиладиган мусобақада жами 8та жамоа иштирок этади.

"Championat.asia", Наманган вилояти футбол федерацияси ва "Навбаҳор" клубининг амалий ёрдамлари билан ташкил этилаётган мусобақа, Наманган ВФФ қошидаги сунъий майдонда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимларида Одил Аҳмедов ҳамда унинг оиласи иштирок этади. Шунингдек, "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар ҳар турнинг энг яхши футболчиларини аниқлашда бизга ёрдам берадилар.

"Zizi" савдо белгиси ҳомийлиги остида, ҳар бир учрашувда ажралиб турган икки нафардан футболчилар юлдузлар дастхати туширилган футбол тўпларига эга чиқадилар.

Турнир якунида, барча жамоаларга кубок ва медаллар тақдим этилади.



2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар:
"Навбаҳор" (Наманган)
"Нефтчи" (Фарғона)
"Косонсой" (Косонсой)
БЎСМ-1 (Наманган)

2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар:
"Навбаҳор" (Наманган)
"Asia" (Андижон)
"Истиқлол" (Фарғона)
"Баркамол" (Наманган)


3 ИЮНЬ. 1-ТУР.
2004 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги учрашувлар

08:00. “Баркамол” – “Asia”
09:30. “Навбаҳор” – “Истиқлол”

2002 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги учрашувлар
17:00. “Косонсой” – “Нефтчи”
18:30. “Навбаҳор” – “БЎСМ-1”

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика