RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда самарқандлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ажойиб муҳит яратишди, мухлислар билан тўлган аренада ўйнаш футболчиларга икки ҳисса куч бағишлайди. Шу ўринда жамоамни ҳам олқишламоқчиман. Йигитлар борларини беришди, бу мавсумдаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Биз янада олдинга интилишимиз керак. Жароҳатланганлар бор, улар тикланиб олиши зарур",- дейди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" хатосиз ўйнади, ўйинни назорат қилди. Рақибни яхши ўрганган эдингизми ёки ўйиннинг бориши шундай кечдими?

- Ҳар бир рақибни ўрганамиз. Самарқандда ўтган йили ҳам ўйнагандик. Жамоа тўпни назорат қилишни яхши кўради. Ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади. Абрамов тажрибали мураббий, чиройли ўйин йўлга қўйган. Темурхўжа Абдухолиқов катта ҳажмдаги ишни бажарганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ўйлайманки, у бундан ҳам яхши ўйин кўрсата олади. Луис Качоррига келсак, у захирада қолди. Бу сафар шундай танлов қилдик. Буни жамоавий ғалаба деган бўлардим.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика