RU

Последние новости

22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  0 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6

Илёс Қурбонов: "Пенальтилар сериясида руҳият кўпроқ рол ўйнайди" Новости

Илёс Қурбонов: "Пенальтилар сериясида руҳият кўпроқ рол ўйнайди"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Қурбонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, бугунги ўйин қизиқарли руҳда ўтди. Рақиб билан яқинда чемпионат доирасида тўқнаш келган эдик. Кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик. Бугун бироз ўзгаришлар қилдик, доим 5 та ҳимоячи бўлиб ўйнаётган бўлсак, энди 4 та ҳимоячи тактикасида ҳаракат қилдик. Йигилар курашди, вазиятлар бўлди. Кўрсатмаларни бажаришди. Умуман олганда ютиб кетсак ҳам бўлар эди. Пенальтилар сериясида кўпроқ руҳият рол ўйнайди. Омад "Сурхон"га кулиб боқди",- дейди Илёс Қурбонов

- Ўйиндаги биринчи гол ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи голда тўп дарвозага кирганди шекилли. Тўп иккита тўсинга тегди. ВАР вазиятни кўриб чиқди. 

- Жамоанинг асосий ҳимоячиси Ризо Яздандўст иккита ўйиндан бери кўриниш бераётгани йўқ...

- Онаси бетоблиги ва операция қилдириши учун ўз аризасига кўра жамоадан кетди. Дўстона хайрлашдик. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика