RU

Последние новости

12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  0 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  1 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  5 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5

Илёс Қурбонов: "Жамоага янги ўйинчилар олинади" Новости

Илёс Қурбонов: "Жамоага янги ўйинчилар олинади"

Суперлига 5-тур доирасидаги "Металлург" — "Олимпик" (1:4) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи давранинг сўнгги ва шу сабаб йигитларда чарчоқ бор. "Насаф" билан баҳсдан сўнг тиклана олмадик.

Тезкор голлар режаларимизни бузиб юборди. Тан олиш керак, рақиб бугун ҳар жабҳада устун эди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо олдин айтганимдек, бизга сўнгги нуқтани қўядиган ҳужумчи етишмайди. Уч метрдан уриш керак бўлган вазият ҳам бўлди. Эҳтимол вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди.



— "Металлург" "Насаф"га қарши ўйинда мудофаада жуда яхши ўйнаганди. Бугунги ўйинда ҳимояда бўлган парокандаликнинг сабаби нимада?

— "Сурхон" ва "Насаф"га қарши баҳсларда ҳимояда ўйнаган ҳолда, қарши ҳужумга чиқишни режа қилгандик ва бу режамиз иш берди. Бугун уч очкони мўлжалланган ҳолда юқорироқ ўйнашни мақсад қилгандик. Аммо, режамиз амалга ошмади. Тикланиш йўқ, чарчоқ бор ва йигитлар концентрацияни йўқотишмоқда.

— "Металлург" ўз тарихида биринчи даврани ғалабасиз якунламаган экан. Мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг мавсумнинг қолган қисмига режалари қандай?

— Иккинчи даврага вариантлар бор, аммо тўлиқ аниқлаб олганимиз йўқ. Ўйлашимча, жамоага янги ўйинчилар олинади. Ҳозирда барча эътиборимизни сўнгги учта тур ва Кубоги доираидаги "Сурхон" билан баҳсга қаратганмиз. Шундан сўнг нимадир дейишимиз мумкин.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика