RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  18 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз" Новости

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Сурхон" Ўзбекистон чемпионатида энг тартибли ва ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Рақибни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун икки ҳафта вақтимиз бор эди ва бу амалда иш берди. Бир қанча вазиятлар бўлди ва ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Баҳс сўнггига қадар асабий ўтди ва уч очко биз учун жуда ҳам муҳим эди. Мағлубиятга учраган тақдиримизда Про лигага равона бўлишимиз аниқ бўларди. Шу билан бирга, Қаршида ҳам муносиб ўйнаймиз деб ўйлайман.


— Бугун менга "Металлург" ҳимоячиси Олександр Кучеренко Клод Макелелени эслатди. У ҳам мудофаада, ҳам ҳужумда ажойиб ўйнади. Нима деб ўйлайсиз, агар жамоа мавсум сўнггида ўз мақсадларига етса, ушбу ҳимоячини жамоада олиб қоласизми?

— Кучеренко олдинги ўйинларда ҳам ажойиб ҳаракат қилганди. "Сурхон" ўйинчилари олдинда тўрт киши бўлиб ҳаракатланади ва пастроққа тушиб тўпни эгаллашарди. Биз ўйинга тайёргарлик чоғида Кучеренко ва Мажидовга рақибга тўпни қабул қилишга имкон бермаслик, кўпроқ Абдусаломов ва Жумаевни ёпиш керак эди. Кучеренконинг бу ҳаракатлари гол билан мукофотланди. Режаларимизга келсак, унинг шартномаси кейинги йилда ҳам давом этади, агар вазифаларни бажарсак, у биз билан қолади ва жамоага ёрдам беради деб ўйлайман.

— Жамоа легионерлари бўлмиш Йосович ва Секулич майдонга тушмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

— Йосович икки ой давомида жароҳатини тиклаш билан банд бўлди ва ўн кундан бери умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Олдин таъкидлаганимдек, бизда ҳужумчилар кўп. Секуличга ҳам имконият берилди, аммо бугун қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик ва бизга тезкор ҳужумчилар керак эди. Масалан, Далер Шарипов.

— Бош мураббий сифатида яқинда иш бошладингиз ва ОАВда сиз ҳақингизда илиқ фикрлар бор. Умуман, жаҳон футболидан қайси мутахассисларнинг ишларини кузатасиз ва жамоангизни қайси услубда ўйнатишга интиласиз?

— Авваламбор, ҳар қандай мураббий таркибида бор ўйинчиларга қараб ўйин тузади. Бизнинг марказий чизиғимизда меҳнаткаш йигитлар жуда кўп ва шу сабаб зич ва қарши ва ҳужумда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Менга "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёқади. Уникидек жамоа қилиш қийин, аммо шуни хоҳлардим.

— Кеча "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг "Металлург" билан ҳам ёшларни ўйинга қўямиз деб айтди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Рўзиқул Бердиев билан тўрт йил мобайнида Қаршида, битта жамоада ўйнаганман. Оиласи ва ўзи билан яхши танишман. Ҳа, ёшлар билан ўйнаймиз деб интервью беришди. Бундай чемпион ва ОЧЛда ўйнайдиган жамоада иккита бир хил таркиб бўлади. Ҳатто ёшлар туширилган тақдирда ҳам, айнан улар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Нима бўлганда ҳам осон ўйин бўлмайди, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика