RU

Последние новости

08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  2 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  9 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  29 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  10

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз... Новости

Илк учрашувга 25 кун қолди. Эртага БААга парвоз...

Эртага Тошкент вақти билан соат 08:25да Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз бортига олган "ҳаво кемаси", БААга учади. Бу сафарги йиғинда сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмайдилар.
Октябрь ойида бўлиб ўтган йиғин каби "Футбол Экспресс" газетасининг кўмаги билан "CA" ҳам терма жамоамизнинг ҳал қилувчи йиғинида иштирок этади. Албатта, бу хабар кўплаб ўқувчиларни қувонтириши табиий. Кундаликлар, видео ва фотомақола. Футболчиларимиз билан эксклюзив интервьюларни жойидан туриб сизларга тақдим этамиз.

Дубайда бир эмас, учта жамоага қарши жиддий баҳс олиб борилади. Ундан ташқари бугун Алишер Никимбаевнинг менга маълум қилишича, "Ал Шабаб" ва "Ал Айн" клублари ўртасидаги қолдирилган учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтар экан.

Албатта, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг марказий учрашувини томоша қилиш орқали, ундаги воқеаларни Сизларга етказамиз. Агар "Ал Шабаб" мазкур учрашувда ғалаба қозонадиган бўлса, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олади. Бу ерда "Ал Айн"нинг яна битта захира ўйини қолади. Азизнинг ўйинини кўришдан ташқари, бирйўла "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби асил кучига баҳо берамиз.

Ҳозирча шулар. Бугунга қисқа бўлди, ҳаммаси эртадан бошланади. Демак, кутамиз, ўқиймиз ва терма жамоамизга омад тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика