Иличич “Аталанта”ни тарк этиш ниятида
01 авг 2021 08:21
Новости
Иличич “Аталанта”ни тарк этиш ниятида
“Аталанта” жамоаси бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинининг айтишича, жамоа ярим ҳимоячиси Йосип Иличич клуб билан хайрлашиш ниятида экан.
“Йосип ўтган мавсум сўнггида бошқа жамоага ўтиш ниятида эканлигини ва раҳбарият бунинг учун рухсат беришини илтимос қилганди. Унинг нияти жиддий ва ўзига янги жамоа изламоқда”, дея Гаспирининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда италиялик журналист Николо Скира.
Скиранинг маълумотларига кўра, “Аталанта” раҳбарияти Иличич ўрнини “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Жереми Бога билан тўлдиришмоқчи.
Илгарироқ “Милан” клуби Иличични кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиқққанди.”Аталанта” футболчи учун 8 миллион евро талаб қилмоқда. “Милан” эса футболчи учун 3 миллион евродан кўп тўламоқчи эмас.
Комментарии