RU

Последние новости

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  2 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  157 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Илҳом Юнусов: “Ғалабадан бошқаси қониқтирмас эди” Новости

Илҳом Юнусов: “Ғалабадан бошқаси қониқтирмас эди”

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувида навоийликлар ярим ҳимоячиси Илҳом ЮНУСОВ ғалаба тўпи муаллифига айланди.

Учрашувдан кейин футболчининг ўзи бу ҳақда шундай деди:

-Учрашувга барчамиз 100 фоиз тайёр эдик. Ютуқдан бошқа натижа бизни қониқтирмасди. Шукрки, ғалаба биз томонда бўлди. Рақиб ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдганини таъкидлашим жоиз. Муҳими биз ўз мухлисларимиз кўз ўнггида уч очкони қўлга кирита олдик. Бунинг учун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман.

Голга келсак, қанотдан тўп узатилган вазиятда тўпни бош билан дарвозага йўллашдан бошқа йўлим йўқ эди. Биринчидан ортимдан икки ҳимоячи, дарвоза олдида ҳам рақиб футболчилари бор эди. Улар менга тўпни оёқ билан тепишга имкон беришмасди. Шу сабаб жамоадошим узатган тўпни ўйлаб ўтирмай, бош билан дарвозага йўналтирдим.Тўп эса кутилгандек дарвоза тўрига аниқ бориб тушди. Бу эса биринчи ғалабамиз учун замин яратди.


"Қизилқум" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика