RU

Последние новости

21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  4 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  14 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди» Новости

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»

«Динамо» жамоасининг АГМКга қарши ғалабали учрашуви олдидан стадионда «Динамо»нинг собиқ футболчилари футболчилик фаолиятларини расман якунлашди.

Клуб раҳбарияти томонидан ташкил этилган хайрлашув тадбирида Самарқанд футболининг фахрийлари саналмиш - “Динамо” клуби раҳбари Илҳом Шарипов, спорт директори Рустам Истамов ва Самарқанд вилоят футбол академияси директори Учқун Қобилов футболчилик фаолиятини якунлаган Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоровларга анъанамизга кўра, зарбоф чопон кийдиришди. Кўп йиллар давомида Самарқанд футболи равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиришди. Ўз ўрнида учала футболчи ҳам ўз имзоси туширилган тўпларни стадионга йиғилган мухлисларга совға қилишди.

Қайд этиш лозим, 37 ёшли Илҳом Юнусов фаолияти давомида “Динамо” жамоасидан ташқари “Бухоро”, “Насаф”, “Қизилқум” клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоа сафида тўп суриб, бир неча марта мамлакат чемпионати совриндори, шунингдек ОФК Кубоги соҳибига айланганди. Самарқандлик футболчи Олий Лига тарихида энг кўп ўйин ўтказган “гвардиячи”лардан бири саналади.

34 ёшли Дилшод Шарофетдинов ҳам “Динамо” таркибидан “Пахтакор” сафига қўшилиб, мамлакат чемпиони бўлиш билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурди, Малайзия, Индонезия клублари сафида муваффақиятли ўйинлар намойиш этди.



33 ёшли Акмал Бозоров эса 13 йиллик профессионал фаолиятини айнан “Динамо” клубига бағишлади. Ҳимоя ва яримҳимоя чизиғида тўп сурган Бозоров ўз вақтида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида тўп сурганди.

Ушбу футболчилар фаолиятини якунлаган бўлса-да, Самарқанд футболида энди мураббий сифатида қадам қўйишмоқда. Хусусан, Илҳом Юнусов энди Самарқанд вилоят футбол академиясида ўз тажрибасини болалар билан ўртоқлашса, Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Бозоровлар “Динамо” ёшлар жамоасида янги ёш футболчиларни кашф этишга бел боғлашган. Бу борада уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика