RU

Последние новости

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  2 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Илҳом Ханжариев: "Мамлакатимизда аёллар футболи катта салоҳиятга эга" Новости

Илҳом Ханжариев: "Мамлакатимизда аёллар футболи катта салоҳиятга эга"

Жорий йилнинг 17-21 июль кунлари Илҳом Ханжариев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган «Умид кубоги» халқаро турнирида иштирок этди.

Турнир якунида жамоамиз иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз устози Илҳом Ханжариев аёллар футболи келажаги, турнир таассуротлари ва режалари ҳақида ЎФА матбуот хизмати билан ўртоқлашди.
 
- Илҳом Каримович, Бишкекда ўтказилган «Умид кубоги» мусобақасидан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?

- Бишкекдаги халқаро турнир юқори савияда ўтди. Бизни кутиб олишганидан бошлаб, яратилган қулай шарт-шароитларнинг барчаси бизни қувонтирди. Мусобақа Осиё футбол конфедерациясининг барча талабларига мувофиқ ташкил этилди. Бунинг учун биз мезбонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Кейинги сафар мусобақада кўпроқ жамоалар иштирок этишни ва камида 5-6 та ўйин ташкил этилишини хоҳлардим. Умуман олганда, мусобақадан фақат ижобий таассуротлар қолди.
 
- Мусобақадан кўзлаган асосий мақсадингиз амалга ошдими?

- Албатта, мусобақадан кўзланган асосий мақсадимиз шу йилнинг сентабрь ойида Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳслари бошланишидан олдин терма жамоамизга номзод футболчиларнинг кучи ва имкониятларини баҳолаб олишдан иборат эди. Ушбу мусобақадаги иштирок жамоамизнинг халқаро майдондаги биринчи иштироки эди. Шунинг учун бу турнир орқали яна қизларнинг янги шароитларга қанчалик мослаша олиши, бегона юртда ўзларини тутиши ва бошқа кўплаб жиҳатларни кўздан кечириб олдик.

 
- Қизларимиз учун ОЧ саралаш учрашувларига тайёргарлиги қай даражада ташкил қилинмоқда?

- Мусобақадан олдин Тошкентда иккита ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик, сўнгра Бишкекга йўл олдик. Ўйинлар давомида жамоамиз имкониятининг тахминан 70% нигина кўрсата олишди. Техник ва тактик жиҳатдан ҳали баъзи муаммолар кўзга ташланган эди, лекин биз бу муаммоларни бартараф этиб, ўйинимизда ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилмоқдамиз ва бу тез орада ўз самарасини беради.
 
- Сизнинг фикрингизча, тайёргарлик жараёнида ўйиннинг қайси жиҳатлари кучайтиришимиз ва мустаҳкамлашимиз керак?

- Энг муҳими, қизларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун кўп ишларни амалга ошириш керак. Осиё чемпионатида қизларимиз 45 дақиқадан иборат иккита бўлимда майдонга тушишиади ва ҳозирги ҳолатимизда бу бир оз қийинчилик туғдириши мумкин. Иккинчи бўлимнинг охирига келиб улар аллақачон чарчаб қолишган ва жисмоний жиҳатдан ўйинни кўнгилдагидай давом эттира олмай қолишади. Биз жамоанинг барча аъзоларига уйда бажаришлари учун алоҳида машқлар бермоқдамиз. Қизлар ўз камчиликларини бартараф этиш учун мураббийлар назорати остида мунтазам меҳнат қилишларига тўғри келади
 
-  Қирғизистондаги турнир давомида барча қизларни кўздан кечиришга улгурдингизми ёки терма жамоага номзод бошқа футболчилар ҳам борми?

- Турнир давомида биз асосий таркибнинг 80 фоизини аниқлаб олдик. Маълум сабабларга кўра, асосий таркибдаги иккита қизи Бишкекка бора олишмади - биттасининг ҳужжатларида камчиликлар мавжуд бўлган бўлса, иккинчисининг жароҳат бор эди. Улар тезроқ сафимизга қайтиш учун қисқа вақт ичида кўп меҳнат қилишларига тўғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз уларга ишонамиз ва Коломбода улар жамоамизга ёрдам бера оилшларга умид қиламиз.
 
- Осиё чемпионатининг саралаш босқичида гуруҳимиздан ўрин олган рақиблар ҳақида фикрингиз қандай?

- Саралаш раундида икки терма жамоа рейтингда биздан пастроқдан ўрин олишган. Булар Гуам ва Шри Ланка терма жамоалари. Бу мусобақа улар учун биринчи халқаро турнирдир. Иордания терма жамоасига тўхталиб ўтадиган бўлсам уларда бугунги кунда аёллар футболи ривожланмоқда ва улар билан бўладиган ўйин осон бўлмайди. Гуруҳимиз ва Осиё минтақасининг фаворити бу сўзсиз Хитой терма жамоасидир. Улар бугунги анча кучлилар. Хитой кўплаб мусобақаларнинг финалчиси ҳисобланади. Турли ёш тоифаларида халқаро мусобақаларнинг ғолиби ҳисобланадилар. Шунга қарамай биз Хитойга муносиб қаршилик кўрсата олишимизга ишонаман.


- Бугунги кунда ФИФА ва ОФК аёллар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда аёллар футболи қандай ривожланмоқда?

- Аввало, футбол бу соғлом турмуш тарзидир. Соғлом турмуш тарзи эса соғлом насл ва соғлом миллат деганидир. Ўзбекистонда аёллар футболи 20 йилдан буён ривожланиб бормоқда. Бугун биз ривожланишимизнинг энг юқори чўққисига чиқмоқдамиз ва Осиёдаги энг яхши жамоалар - Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Шимолий Корея даражаларига етишга ҳаракат қилмоқдамиз. Улар ҳозирча биздан олдинда бўлсалар ҳам, мамлакатимиз аёллар футболида катта салоҳиятга эга ва агар биз тўғри йўналишда ҳаракат қилсак, яқин орада халқаро майдонда мамлакатимизнинг шарафини муносиб ҳимоя қила оламиз.

Умид қиламизки, келажакда, эркаклар футболида бўлгани каби, аёллар футболи ҳам ўз характерига эга бўлади ва бизда футболчиларни саралаш учун танлов кўпаяди. Ҳар хил ёш гуруҳлари, олимпия терма жамоаси ва миллий терма жамоаларга  футболчилар етишмовчилиги юзага келмайди. Сўзим якунида, аёллар футболи ривожланиши учун бизларга барча шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика