RU

Последние новости

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Илҳом Шарипов: "Кетма-кет 6 ғалаба "Динамо"нинг ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда" Новости

Илҳом Шарипов: "Кетма-кет 6 ғалаба "Динамо"нинг ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда"

«Динамо» - «НБУ-Осиё» (4:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин «Динамо» бош менежери Илҳом Шарипов ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
- Ўйин борасида тўхталсангиз?

- Учрашув тизигини бизнинг назоратимиз остида ўтди ва якунда ғалабани қўлга киритдик. Тезкор киритилган дастлабки икки голдан кейин йигитлар озроқ хотиржамликка берилишгани учун жазоландик. Дастлаб «рикошет» туфайли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсак, иккинчи бўлим бошида қарши ҳужумда ҳимояда хатога йўл қўйганимиз иккинчи марта дарвозамиз ишғол этилишига сабаб бўлди. Қилинган ўзгаришлардан кейин жамоа ўз иродасини намойиш этиб яна ҳужумкорликка зўр берди ва ниятимизга етишдик. Шукурки, жамоамиз ўйин сўнггигача ўз кучига ишонмоқда ва бу якунда ғалабаларимизни таъминлаяпти.

- Кўринияптики, жамоа ўйини тобора шаклланмоқда. Бу иш жараёнида ҳам кўзга ташланмоқдами?

- Ҳаммасига биринчи навбатда вақт керак. Fалабаларимизнинг ҳеч бири осон қўлга киритилмаяпти, ҳар ўйинда курашиб, катта куч сарфлаб муваффақиятга эришаяпмиз. Кетма-кет олти ғалаба «Динамо» ўйини секин-аста шаклланаётганлигини кўрсатмоқда. Бугунги таркибда кўрган бўлсангиз, 11 футболчидан 9 таси маҳаллий ёшлар эди. Захиридан майдонга туширилган 4 футболчи ҳам секин-аста таркибга жалб этилаётган самарқандлик ёш иқтидорлар. Яъни, бугун тўп сурган 13 футболчи маҳаллий ёш футболчилардир. Умид қиламанки, биз ўйиндан-ўйинга янада яхшироқ ишлашда давом этамиз ва насиб қилса ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга интиламиз.

- Бугун Алексей Николаев майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Афсуски, жароҳатлар бизни четлаб ўтмаяпти. Олдинроқ тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов жароҳат олган бўлса, «Пахтакор-2»га қарши ўйинда Алексей Николаев жароҳат олди. Унинг ўрнига тўп сураётган ёшларга ҳали тажриба камлик қилади. Николаев 10 кунлардан сўнг сафга қайтиши лозим.

- «НБУ-Осиё»га қарши баҳс «Динамо»нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди, дея билдирилган фикрга қўшиласизми?

- Бугунги натижадан келиб чиқиб айтилган бўлса, қўшиламан. Умид қиланманки, чиройли ва муҳим ғалабаларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика