RU

Последние новости

22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  0 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  5 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  40 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  1 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  1 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  5 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  16 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  5 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  4 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  16 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш" Новости

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш"

«Динамо» - «Норин» (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, бугун жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Айнан уларнинг ёрдами ҳам мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Бугун очилиш учрашуви эканлиги боис ҳаяжон сезилди. Ўйин борасида эса рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олдик. Жуда кўп хавфли вазиятлар ярата олган бўлсакда, самарадорлик борасида ҳали анча ишлашимиз керак эканлиги кўриниб турибди. «Динамо»да иш бошлаганимга бир ой вақт бўлди. Жамоа таркиби энди шаклланмоқда. Ушбу футболчилардан умидим катта. Умид қиламанки, жамоамиз билан асосий вазифа бўлмиш Олий Лигага чиқишни уддалаймиз» - дея гап бошлади «Динамо» бош мураббийи.

- Бугунги таркибдан асосий ҳужумчилардан бири Виктор Клишин ўрин олмаганлиги сабаби нимада?

- Ёзёвондаги 2-тур учрашувида Клишин жароҳат олганди. Тиббий текширувдан сўнг унга 10 кунга дам беришга қарор қилдик.

- Азамат Бобожонов ўйинни жуда барвақт якунлади. Унинг жароҳати қай даражада?

- Бобожонов ҳам оёғидан жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, эртага футболчининг ҳолати аниқланади.

- «Динамо»нинг ҳозирги таркиби билан жамоанинг Олий Лигага чиқа олишига қай даражада ишонасиз?

- Жамоамиз таркиби анча ёш ва тажрибали футболчилардан иборат. Бу таркибда катта салоҳият борлигини кубок учрашувлари ва йиғин давомида гувоҳ бўлдим. Ўйинимиз турдан-турга шаклланиб бораверади. Кўрамиз, балки иккинчи даврада таркибни янада кучайтирармиз. Ҳозирда эса бугунги таркиб билан ҳам Олий Лигага чиқиш учун курашамиз. Чунки мен ўз шогирдларимга ишонаман.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика